Ўзбекистоннинг Франциядаги янги элчиси иш бошлади
52 ёшли Нодир Ғаниев Ўзбекистоннинг Франциядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

Нодир Ғаниев
Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Ғаниев Франция пойтахтига борди.
Дипломат 52 ёшда, Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) шарқшунослик факултетини битирган. 1994 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишламоқда.
Янги элчи дастлаб Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармасига раҳбарлик қилган. Кейинчалик Ўзбекистоннинг Швециядаги Муваққат ишлар вакили бўлиб ишлаган. 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасига раҳбарлик қилган. 2023 йил октябр ойидан Швецияда биринчи фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаган.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистонга элчи этиб тайинланган эди.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Техасда кучли сув тошқини оқибатлари — фотосуратлар
Жаҳон | 13:50
-
Олти мулоқот, натижа нол. Украина ёлғиз қоладими?
Жаҳон | 13:10
-
Месси аввал голга сабабчи бўлди, кейин эса иккита чиройли гол билан камбэк қилди
Спорт | 11:31
-
«Реал» – «Боруссия» ўйинида драма: қўшимча дақиқаларда учта гол урилди
Спорт | 11:26
Мавзуга оид

08:12
Парижда 100 йиллик тақиқдан кейин Сенада чўмилишга рухсат берилди

21:57 / 04.07.2025
Хитой Европа брендларига антидемпинг божларини жорий этди

22:35 / 03.07.2025
Францияда авиадиспетчерлар иш ташлаш эълон қилди. Бу Европада 1,5 мингта рейснинг бекор қилинишига олиб келади

13:36 / 03.07.2025