Ўзбекистон | 17:00 / 27.07.2024
4536
6 дақиқада ўқилади
Реклама

IT соҳасини ўрганишга астойдил киришишди: мингдан ортиқ киши бепул IT таълим мактаби - School 21’нинг саралаш босқичида иштирок этди

Фото: School 21

School 21 - бу рақамли технологиялар мактаби бўлиб, Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларнинг 18 ёшдан ошган аҳолисига IT соҳасида талаб юқори бўлган касбни бепул эгаллаш имкониятини беради. Бу ерда сиз 9 та дастурлаш тилини ва IT соҳасидаги энг машҳур йўналишларни ўрганишингиз мумкин.

Асосий таълимга кириш жараёни бир неча босқичлардан иборат. Биринчидан, иштирокчи мактаб веб-сайтида ариза топширади, хотира ва мантиқ бўйича иккита онлайн ўйинлардан, охирида саралаш интенсивидан ўтади. Ушбу босқич иштирокчиларни IT соҳасига шунчалик тез тортадики, шу сабабли у “бассейн” деб аталади. Иштирокчилар, том маънода, дастурлаш дунёсига шўнғийдилар. Танлов жараёнида иштирокчилар 26 кун давомида нолдан код ёзадилар, ўйин яратадилар ва жамоавий ҳамда индивидуал лойиҳаларни амалга оширадилар. Иштирокчиларнинг 50% дан ортиғи учун мактабда ўқиш уларнинг биринчи дастурлаш тажрибасидир.

“Бассейн” иштирокчилари “pееr-то-pееr” усулида ўзаро мулоқот қилиш орқали билим ва тажриба алмашадилар. Улар бир-бирларининг ишларини текширадилар ва изоҳлайдилар, бу эса хатоларни аниқлаш ва энг яхши ечимларни топишга ёрдам беради. Ушбу ёндашув нафақат янги кўникмаларни эгаллашга, балки танқидий фикрлаш ва жамоада ишлаш қобилияти сингари юмшоқ кўникмаларни ривожлантиришга ҳам ёрдам беради.

Шерзод Эрназаров, 28 ёш, саралаш босқичи иштирокчиси:

“Мен ҳар доим дастурчи бўлишни хоҳлардим, лекин вазият кўпинча тўсқинлик қиларди. School 21'да эса барча шарт-шароитлар мавжуд, шунинг учун ўзимни синаб кўришга қарор қилдим. Бу ерда ўқиш осон эмас. Мен дастлабки иккита имтиҳондан ўта олмадим, аммо учинчисидан ўтишга муваффақ бўлдим. Бунга таълимга бағишланган тадбирларда қатнашганлигим ва бошқа иштирокчилар билан ўзаро мулоқот қилганлигим ёрдам берди.

Менга, айниқса, мактабдаги ўқитиш методологияси ёқади. Бу ерда сиз тайёр жавобларни топа олмайсиз, шунинг учун керакли маълумотларни излашни ва эътиборли бўлишни ўрганишингиз керак. Буларнинг барчаси билимларни яхшироқ ўзлаштиришга ёрдам беради. Ўқитувчи сифатида биламанки, агар талабалар ўзлари излаш ва тушунишга ҳаракат қилсалар, маълумотни яхшироқ эслаб қолишади”.

Самарқанддаги рақамли технологиялар мактаби – School 21 2023 йил декабр ойида ташкил этилган бўлиб, шу вақт мобайнида 1054 киши саралаш босқичи иштирокчилари бўлган. Уларнинг ўртача ёши 23 ёш, 18 фоизини эса қизлар ташкил этади. Энг катта иштирокчи – 51 ёшда.

Анора Аҳрорқулова, 42 ёш, саралаш босқичи иштирокчиси:

“Сўнгги 13 йил давомида мен мустақил дизайнер бўлиб ишладим. Бир неча сабабларга кўра ўзимни IT соҳасида синаб кўришга қарор қилдим. Биринчидан, бу менинг ижодий эҳтиёжларимни қондирадиган дастурларни мустақил равишда ёзиш истаги. Иккинчидан, мен замон билан ҳамнафас бўлишни хоҳлайман: ҳозир рақамлаштириш даври ва айниқса, IT мутахассисларига талаб юқори. 

School 21'да ўқиш мен учун жуда қийин бўлди. Ўзлаштирилиши тавсия этилган материаллар миқдори учун 26 кун етарли эмас эди. Ўқиш етарлича интенсив. Мослашиш ва тушунишни бошлашим учун тахминан икки ҳафта вақт керак бўлди, чунки илгари IT соҳасида тажрибам йўқ эди. Умид қиламанки, саралаш босқичини муваффақиятли якунлаб, асосий таълимга ўтаман”.

Саралаш босқичини муваффақиятли якунлагандан сўнг иштирокчилар 1,5–3 йил ичида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали IT муҳандислари, дастурчилар, МЛ муҳандислари, дастурлаш бўйича муҳандислар, IT бўйича лойиҳа менежерлари, таҳлилчилар, Junior ва Middle дастурчилари даражасигача этадиган асосий таълимга ўтадилар. Бундай натижаларга мактабнинг ўзига хос хусусиятлари, масалан, иштирокчилар ўқиш пайтида бир-бирларидан ўрганадиган, ўқув жараёнини геймификация қиладиган, амалиётга катта эътибор бериладиган ҳамда мослашувчан жадвалларга эга “тенгдош тенгдошга” ўқитиш методикаси орқали эришиш мумкин. Шунингдек, мактабнинг таълим дастури мажбурий уч ойлик ҳақ тўланадиган тажриба амалиётини ўз ичига олади.

Максим Николин, 34 ёш, асосий машғулот иштирокчиси:

“IT соҳасида тажрибам борлигига қарамай, саралаш босқичи мен учун қийин бўлди, чунки у C тили асосида эди. Бироқ, саралаш босқичи давомида “pееr-то-pееr” ўқитиш методикаси ёрдам беришини англадим, менга таълим формати ва атмосфераси ёқади. Менга асосий таълимга боришни таклиф қилишганда, узоқ вақт ўйлаб ўтирмай дарров рози бўлдим. Асосий таълимга ўтгандан сўнг, бутун вақтимни ўқув лойиҳаларига бағишлашимни тушундим. Бу осон кечмади, ҳар бир лойиҳаўзига хос тарзда мураккаб ва кўп вақт талаб этади. Мен жамоавий лойиҳаларда ишлаш ва “Git”, “DevOps”ни ўрганишда қимматли тажрибага эга бўлдим. Ҳозир ўз резюмеимни тайёрлашни, ўқиш давомида амалиёт ўташни бошлашим мумкин бўлган компанияларни ўрганишни бошладим". 

School 21 – бу талаб юқори бўлган касбни бепул эгаллаш ва ўз аъзоларини қўллаб-қувватлайдиган ва ривожлантирадиган жамоанинг бир қисми бўлиш учун ажойиб имкониятдир.

Навбатдаги саралаш босқичлари саналари:

Тошкент – 26 август куни, аризалар 21 августга қадар қабул қилинади.

Самарқанд – 30 сентябр куни, аризалар 24 сентябргача қабул қилинади.

Ўқиш учун 21-school.uz ҳавола орқали ариза топширишингиз мумкин.

Самарқанд: 

E-mail: samarkand@21-school.uz 

Телефон: +998(93)039-44-42

Манзил: Самарқанд, Ибн Сино кўчаси, 17а уй.

Тошкент:

E-mail: tashkent@21-school.uz 

Телефон: +998(93)039-44-47

Манзил: Тошкент, Зиёлилар кўчаси, 13 уй.

Реклама ҳуқуқи асосида