Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Теҳрон: Исроил «қизил чизиқ»ни кесиб ўтгани учун жавоб беради
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Багери Покистон ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди.
Исроил Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳанияни Теҳронда ўлдириш орқали Эрон билан «катта қизил чизиқни кесиб ўтди». Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Багирий Покистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ишоқ Дар билан телефон орқали мулоқоти чоғида айтиб ўтди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Багери Эрон томони Тел-Авив ҳаракатларига «қатъий жавоб» бериши ҳақида огоҳлантирган.
Дипломат Ҳания Теҳронда Эрон томони меҳмони сифатида бўлганини эслатди.
Унинг таъкидлашича, Исроил ҳужумлари кўлами кенгайган ва ҳозир Яман, Ливан ва Теҳронни қамраб олган.
Эрон дипломати ислом дунёси давлатларини Исроилнинг минтақадаги барқарорликни издан чиқарадиган ва хавфсизликка путур етказувчи тажовузкор ҳаракатлари кучайишига қарши туришга чақирди.
Багери мусулмон давлатлари вакилларининг фавқулодда йиғилишини ўтказишни ҳам таклиф қилди.