Ўзбекистон | 16:59 / 05.08.2024
10500
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Юмшоқ пенал ва ўргимчак одамли рюкзаклар: ўзбекистонликлар ўқув йили арафасида қандай товарларни танлашмоқда?

Uzum Market таҳлилчилари миллий маркетплейсда мактаб учун товарларга бўлган талабни таҳлил қилдилар.

Фото: Uzum Market

Мактаб мавсуми учун ота-оналар олдиндан тайёргарлик кўришни бошлайдилар. Шу билан бирга, ўзбекистонликлар мактаб учун зарур бўлган барча товарларни онлайндан тобора кўпроқ харид қилмоқдалар — июл ойида Uzum Market'да канцелярия буюмларига бўлган талаб йиллик таққослашда 25 фоизга ошди. Июл ойида рюкзакларга бўлган талаб 51 фоизга, дафтарлар, кундаликлар, чизиш учун албомларга бўлган талаб 57 фоизга ошди ва пеналлар савдоси эса ундан-да тезроқ ўсмоқда — ўтган йилга нисбатан 2,5 бараварга.

Болани мактабга тайёрлашда ота-оналар энг фойдали таклифларни афзал кўришади. Шундай қилиб, Uzum Market'да рюкзаклар орасида сотувларнинг мутлақ хити ўрнини тўплам эгаллади — унда рюкзакнинг ўзи, шунингдек, шоппер ва икки ўлчамдаги пеналлар бор.

Ёш ўқувчилар учун севимли мультфильм қаҳрамонлари бўлган сумкалар ва рюкзаклар танланмоқда. Энг машҳурлари ўргимчак одам, Бетмен, Гарри Поттер, Roblox, Among US ўйинининг қаҳрамонлари, шунингдек Hello Kitty тасвирлари бўлган сумкалар бўлди. Катта ёшдаги ўқувчилар учун улар бир тусдаги, брелок ва гаджетларни зарядлаб олиши учун USB улаш мумкин жойлари бўлган рюкзакни танлайдилар.

Пеналлар орасида кўпинча бир нечта бўлимлари бўлган кенгроғини танлашади. Бу йил қизлар орасида ёқимли нақшли юмшоқ пеналлар жуда машҳур, ўғил болалар эса севимли спорт турлари билан қалам қутиларини танлашмоқда.

Канцелярия моллари ва рюкзаклардан ташқари, ота-оналар мактаб формасига ҳам онлайн буюртма беришмоқда. Маркетплейслар бир нечта ўлчамларга буюртма бериш, кийиб кўриш ва тарқатиш пунктида мос келадиганини олиб қолиш имконини беради. Шундай қилиб, июл ойида Uzum Market'да мактаб формасига талаб ўтган йилга нисбатан икки баравар ошди.

— Бутун мамлакат бўйлаб ота-оналар Uzum Market мактабга тайёргарлик кўриши учун тобора оммалашиб бораётган платформага айланиб бормоқда, масалан, Риштон, Нурафшон ва Гулистон шаҳарлари мактаб ўқувчилари учун товарларга бўлган талабнинг ўсиш темпи бўйича етакчилар бўлди, — дейди Uzum Market бош директори ўринбосари Акмал Раҳимов. — Ота-оналар учун платформани танлашда нафақат арзон нархлар ва танловнинг кенглиги, балки Uzum Nasiya орқали муддатли тўлов имконияти ҳам муҳим бўлиб қолмоқда, бу айниқса бир вақтнинг ўзида бир нечта фарзанди мактабда ўқийдиган оилалар учун айни муддао бўлади.

Ўқув йили арафасида миллий маркетплейсда "Мактаб бозори" катта савдоси бошланди. Унда форма, рюкзак, ўқиш учун зарур бўлган барча нарсаларга 70% гача чегирмалар билан сотувлар бошланди.

Янги ўқув йилига тайёргарлик: харидлар чек-листи

Тайёргарлик жараёнини иложи борича енгил ўтиши учун Uzum Market ўқувчилар учун зарур бўлган барча керакли нарсалар: канцелярия товарларидан тортиб кийим-кечак ва аксессуарларгача унумли нархларда чек-листни тайёрлади.

Керакли товарлар рўйхати ўқувчининг ёшига ва баъзан мактабга қараб фарқ қилиши мумкин.

Ўқув қуроллари

1. Рюкзак

2. Пенал

3. Дафтарлар (чизиқ ва катакчада)

4. Кундалик

5. Дафтарлар ва дарсликлар учун муқовалар

6. Қоғоз папкалари

7. Ручкалар (кўк, яшил, қизил)

8. Қаламлар (оддий ва рангли)

9. Ўчирғич

10. Қалам очадиган асбоб

11. Чизғич

12. Рангли фломастер ёки маркерлар

13. Қайчи

14. Елим

15. Китоблар учун хатчўплар

16. Эслатмалар учун стикерлар ва блокнотлар

Кийим ва пойафзал

1. Мактаб формаси

2. Спорт формаси ва пойафзал

 Шахсий буюмлар

1. Сув шишаси

2. Ланчбокс

3. Қўл учун антисептик

Қўшимча

1. Бадиий адабиёт

2. Ҳуснихат учун машқлар (бошланғич мактаб учун)

Мавзуга оид