ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания ўлдирилгандан сўнг Эроннинг Жамкарон масжиди гумбазига “қизил қасос байроғи” кўтарилган эди. Шундан буён глобал ҳамжамият нигоҳи Эроннинг Исроилга жавоб беришини кутяпти.
Эрон ва Исроил зиддияти фонида эса АҚШ Яқин Шарққа қўшимча кучлар юборди. Яқин Шарқда сўнгги кунларда юз бераётган ҳодисалар сиёсий динамикага қандай таъсир қилганини сиёсатшунослар Анвар Йўлдашев ва Камолиддин Раббимов билан “Геосиёсат”да муҳокама қиламиз.
Чоршанба куни Жиддада Ислом ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтиши керак эди, бу учрашувлар қандай якунланди? (мусулмон давлатлар Эроннинг жавоб зарбаси қонунийлигини тан оладими?)
Анвар Йўлдашев:
Эроннинг Исроилга жавоби нега кечикяпти, бу Теҳроннинг халқаро саҳнада ёлғизланиб қолишидан хавотирланишми?
Анвар Йўлдашев: Эрон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Али Багирий шундай таъкидладики, Эрон Яқин Шарқдаги вазиятни кескинлаштиришни хоҳламайди, аммо нега ўз ҳудудига бўлаётган таҳдидни қайтармаслиги керак. Бу гапни “Ҳизбуллоҳ” раҳбари ҳам маъқуллади. Бу ерда қайта ҳужум бўлиши аниқ ёки аниқ эмаслиги асосий ўринда эмас, асосийси Эрон ўз давлати ҳудудини ҳимоя қилишга интилишида, аслида.
Камолиддин Раббимов: Бу ерда Эроннинг мақсади мусулмон дунёсида Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишини бир хил қабул қилиш. Якдил геосиёсий ва сиёсий позицияни ишлаб чиқишни таклиф қилди ва бунга эришди ҳам. Ҳаттоки Саудия Арабистони ҳам Эрон томонга ўтди. Агар келажакда Исроилга ҳужум бўладиган бўлса, Эрон бошқа давлатларга биз ўзимизни ҳимоя қилдик, чунки бизнинг суверенитетимиз бузилган эди. Биз бунга жавоб бердик деган позицияни қўллашни мақсад қилган. Шунингдек, Эронда янги президент сайланган ва бу президентнинг асосий мақсади Эрон муносабатларини Ғарб билан мувофиқлаштириш эди. Агар Эрон бу ерда ҳужумни амалга оширмаса, кучсиз давлат мақомига чиқиб қолиши мумкин. Аммо кучли тўқнашувни амалга оширса, ўз давлати ҳудуди ҳам уруш майдонига айланиши мумкин. Аммо буни Эрон хоҳламайди. Россия президентининг Ҳумайнийга телефон қилиб, фуқаролик инфраструктураларига жиддий зиён етказмаслик керак деган гапларида ҳам шу маъно ётибди. Эрон бу орқали ўз позициясини билдириб қўймоқчи.
Бундан ташқари АҚШдан бир гуруҳ делегация Эронга юборилган ва уларнинг асл муждалари Нетаняҳу Американинг йўриғидан чиқиб кетди, сизлар унинг ҳийласига учмасдан, бу ишни ҳар томонлама ўйлаб амалга оширишингиз зарур деган фикрни Эронга етказганликлари ҳақида ҳам маълумотлар бор.














