Спорт | 23:49 / 10.08.2024
6339
2 дақиқада ўқилади

Парижда энг совриндор марафончилардан бири маррага етиб кела олмади. У Олимпиада ўйинларида бошқа иштирок этмайди

Фото: Tuko News

Кениялик чопқир Элиуд Кипчоге марафоннинг 30 километридан беллашувларни тарк этиб, ўз кроссовкаларини томошабинларга бериб юборди.

39 ёшли кениялик чопқир Элиуд Кипчоге Парижда ўтказилаётган Олимпиада марафонида (42 километр) финишга қадар етиб кела олмади, деб хабар беради France 24.

Спортчи 30 километр масофани босиб ўтганидан кейин беллашувдан чиққан. «Sports.ru»нинг ёзишича, у мазкур масофани 1 соат 39 дақиқа 38 сонияда босиб ўтган ва марафондан чиқиб кетиш вақтида 77-ўринда бўлган. Шундан сўнг у томошабинлар томон ўгирилиб, уларга ўз кроссовкаларини топширган.

Кипчоге шу вақтга қадар ҳеч қачон маррага етмасдан туриб пойгадан чиқиб кетмаганини маълум қилди. «Бу менинг энг ёмон марафоним», — дея таъкидлайди спортчи. Унинг қўшимча қилишича, ушбу Олимпиада у учун охиргига айланган.

Парижда эркаклар ўртасида ўтказилган марафонда 32 ёшли эфиопиялик Тамират Тола маррага биринчи бўлиб етиб келди. Шунингдек, у янги Олимпиада рекордини ўрнатди — 2 соат 6 дақиқа ва 26 сония. Иккинчи ўрин бельгиялик Башир Абдига насиб этди (у ғолибдан 21 сония ортда қолди). Шоҳсупанинг учинчи поғонасидан кениялик Бенсон Кипруто жой олди (+34 сония).

Элиуд Кипчоге — 2016 ва 2021 йилларда ўтказилган Олимпиадаларнинг икки карра ғолиби. Спортчи, шунингдек, 2004 йилги Олимпиадада бронза, 2008 йилда эса 5 минг метр масофага югуришда кумуш медаль олган.

Кипчогедан ташқари Олимпиада ўйинларида яна икки киши икки маротаба олтин медаль олган — эфиопиялик Абебе Бикила (1960 йилларда) ва ГДР номидан қатнашган Валдемар Серпински (1970-1980 йилларда). Олимпиада ўйинларининг марафонларида ҳеч ким уч маротаба олтин медални қўлга киритмаган.

Марафонда иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Шоҳрух Давлатов ҳам 30 километрдан сўнг ўзини ёмон ҳис қилгани боис трассадан четга чиқди ва финишга етиб бора олмаган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти