Суданда кучли ёмғирлар ва сув тошқинлари қурбонлари сони 77 кишига етди
Охирги уч кун ичида Нил дарёси провинциясида 34 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳат олди.
Сўнгги уч кун ичида Нил дарёси провинциясида содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 34 киши ҳалок бўлди, яна 588 киши жароҳатланди, дея хабар беради Судан Қизил Ярим Ой жамияти.
24 минг 104 та уй тўлиқ, 8 минг 16 та уй қисман вайрон бўлган, дейилади хабарда.
Шимолий провинция Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги уч кун ичида кучли ёмғир ва сув тошқини туфайли 11 киши ҳалок бўлгани ва 86 киши жароҳатланганини қайд этди.
Салбий оқибатлар вилоятнинг 2385 нафар аҳолиси уй-жойига таъсир кўрсатди, 2488 таси - қисман, 346 таси тўлиқ вайрон бўлди.
Мамлакатда июн ойидан бери кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 77 нафарга етди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Судандаги гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси мамлакатни қамраб олган кучли ёмғирлар сабаб бўлган сув тошқини оқибатларидан 73 минг киши зарар кўргани, 14 мингта уй қисман ёки тўлиқ вайронага айланганини маълум қилди.
Суданнинг 18 вилоятидан 11 тасида сув тошқинлари кузатилмоқда, 21 минг 370 киши уйини тарк этишга мажбур бўлди.
Судан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 5 август куни маълум қилишича, июн ойидан буён мамлакатнинг етти вилоятида кучли ёмғир ва тошқинлар оқибатида 32 киши ҳалок бўлган, яна 107 киши жароҳатланган.
Суданда июлдан октябргача кучли ёмғирлар ва тошқинлар ҳар йили 100 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлади ҳамда ўн минглаб уйлар, иш жойлари ва экин майдонларига зарар етказади.
Мавзуга оид
18:02 / 27.09.2024
“Ердаги жаҳаннамга ўхшайди”. Суданнинг Тавила шаҳрида кунига ўнлаб болалар очликдан ўлмоқда
15:07 / 27.09.2024
Фестивал фожиага айланди: Ҳиндистонда 46 киши чўкиб кетди, уларнинг аксарияти болалар
14:23 / 16.09.2024
Европада кучли сув тошқинлари — фотосуратлар
11:20 / 16.09.2024