«Тарихий зафаринг шу ваъдага мос бўлди» – Президент Париж-2024 сўнгги куни қаҳрамонларига қўнғироқ қилди
Давлат раҳбари Ўзбекистон бокс жамоаси бош мураббийси Тўлқин Қиличев тезда соғайиб кетишини тилади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олимпиадада тарихий натижа кўрсатган ўзбекистонлик бир гуруҳ спортчилар билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбари чемпионликни қўлга киритган боксчилар Баҳодир Жалолов ва Абдумалик Ҳалоков, эркин курашчи Разамбек Жамалов, кумуш медалларга сазовор бўлган таэквондочи Светлана Осипова ва оғир атлетикачи Акбар Жўраев ҳамда бронза медали соҳиби эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаевни Ўзбекистон халқи номидан табриклаб, мураккаб курашларда кўрсатган юксак маҳорати ва матонати учун миннатдорлик билдирди.
Шавкат Мирзиёев уларнинг ота-оналари ва мураббийларига эл-юртга муносиб шундай ўғил-қизларни тарбиялагани учун раҳмат айтди.
“Сен Ўзбекистон аёллари орасида биринчи бўлиб таэквондо бўйича олимпия медали совриндори бўлдинг. Барчамиз ҳар бир чиқишингни ҳаяжон билан кузатдик. Юксак жанг санъати ва ҳақиқий жангчи руҳини намойиш этдинг. Сен билан жуда фахрланамиз”, – деди президент Светлана Осиповага.
Давлат раҳбари Баҳодир Жалолов билан суҳбатда у ўз ваъдасининг устидан чиққанини эътироф этди.
“Тарихий ғалабанг билан чин қалбимдан табриклайман. Энг оғир вазнда тенгсиз эканингни яна бир бор бутун дунёга кўрсатдинг. Бу бизларга жуда катта фахр, ғурур-ифтихор бағишлади. Парижда ҳам олтин олиб келишга ваъда берган эдинг, бугунги тарихий зафаринг шу ваъдага мос бўлди. Катта-катта ғалабалар ҳали олдимизда. Пойтахтимизда номингга очилган бокс бўйича спорт маҳорати мактабида яна юзлаб, минглаб ўзбек баҳодирлари катта рингларга тайёрланишига ишонаман”, – деди у.
Шавкат Мирзиёев фурсатдан фойдаланиб боксчиларимизнинг бош мураббийси Тўлқин Қиличев тезда соғайиб кетишини тилади.
Спортчилар президентнинг шахсий эътибори уларга кучли мотивация бергани, мукаммал тайёргарлик кўришлари учун барча имконият яратилганини қайд этиб, ташаккур изҳор этишди. Ўзбекистон спортининг янги тарихини яратишда бундан буён ҳам астойдил меҳнат қилишга, янада юксак марраларга эришишга ваъда беришди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жами 13та медал – 8та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза билан Олимпиадани умумжамоа ҳисобида 13-ўринда якунлади.
Бир неча соатдан кейин бошланадиган олимпиаданинг тантанали ёпилиш маросимида Ўзбекистон делегацияси байроқдори вазифасини таэквондо WT бўйича икки карра олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов бажаради.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
Қатар биз учун ноқулай рақиб, лекин ундан кучлимиз – Темур Кападзе
Спорт | 20:01
-
Санкт-Петербургдан Тошкентга учиши керак бўлган авиарейс кечиктирилади
Жамият | 19:55
-
Москвада ОМОН мигрантларга куч ишлатди. Ўзбекистон ТИВ ва Миграция агентлиги вазиятни ўрганмоқда
Ўзбекистон | 19:46
Мавзуга оид

20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди

20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади

21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади

19:31 / 06.10.2024