Ўзбекистон | 09:00 / 12.08.2024
1897
4 дақиқада ўқилади
Реклама

«Мариллион» халқаро консалтинг компанияси Тошкентда ўз офисини очди

Бухгалтерия ҳисоби аутсорсинги ва солиқ консалтингига ихтисослашган «Мариллион» халқаро компанияси Тошкентда ўз офисини очганини эълон қилди. Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш, ўзбек ва халқаро компанияларни қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда.

Фото: Мариллион

Замонавий ташкилот нафақат мижозларнинг кутилмаларини тушуниши, балки бир қадам олдинда ўйлаши керак. «Мариллион» компаниясининг катта ҳамкори Даниил Берлизовнинг таъкидлашича, унинг жамоаси иш тамойили мижозларга тўпланган билим ва тажрибадан фойдаланиш имкониятини тақдим этишда, шунингдек, уларнинг кутганларидан кўпроғини беришга интилишдадир. Компания мижозлар ва маслаҳатчи ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни яратишга йўналтирилган хизматлар бозорида янги маданиятни фаол равишда тарғиб қилмоқда. «Мариллион» компаниясининг МДҲ мамлакатларидаги 30 йилдан ортиқ тажрибаси компанияга бизнес-муҳитга чуқур кириб бориш ва унинг ривожланишига ҳисса қўшиш имконини беради.

Ўзбекистонда бизнес фаоллик жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда, шу билан бирга қонунчилик ўзгариб, тартибга солувчи назорат кучаймоқда. Қуйида эътиборга лойиқ бўлган долзарб трендлар тавсифи келтирилган.

Бугунги кунда кўплаб корхоналар ўз ишларида аутсорсингдан фойдаланмоқда. Бухгалтерлик функцияси ҳақида гапирилса, энг осони иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш ва кадрлар билан ишлаш бўлиб, бу бухгалтерлик жамоасидан юкламани олиб ташлаши ва махфий маълумотлар хавфсизлигини ошириши мумкин. Бунда ишончли ҳамкор танлаш, унинг тажрибаси, обрўси ва амалга оширилган лойиҳалари билан танишиш муҳимдир.

Тошкент бизнесни жалб қиладиган янги марказга айланди ва бу ерда кўплаб халқаро компаниялар ўз офисларини очди. Уларнинг аксарияти хориждаги тегишли компаниялардан товар ва хизматлар сотиб олади, бу ҳолда бундай амалиётларни трансферт нархлаш нуқтаи назаридан таҳлил қилиш зарур. Бу бошқа мамлакатларда шўъба корхоналари бўлган Ўзбекистон компаниялари учун ҳам долзарбдир. 2022 йил бошидан кучга кирган трансферт нархлаш (ТН) қоидалари кенг кўламли янгилик бўлиб, холдинг тузилмаларига тегишли барча солиқ тўловчиларга таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистонда ТНнинг муҳим қоидалари ТН соҳасидаги методологик ҳужжатларни, биринчи навбатда, ИҲҲТТнинг ТН бўйича йўриқномасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, маҳаллий қоидаларга МДҲга аъзо бошқа мамлакатлар тажрибаси ҳам таъсир кўрсатди, улар аввалроқ “қўл узунлигида” тамойилини жорий қилдилар. «Мариллион» МДҲ мамлакатларида ТН билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга ва қонунчиликка риоя қилиш солиқ тўловчиларга солиқ юкламасини оптималлаштириш ва умуман ўз фаолияти самарадорлигини ошириш имконини беришини билади.

Маълумки, Ўзбекистонда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) жорий этиш давом этмоқда. Жорий йилнинг июн ойи охирида Солиқ қўмитаси йирик солиқ тўловчиларни аниқлаш мезонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилди. “Мариллион” бош ҳисобчиси Светлана Хен қайд этади: «Ушбу тоифага кирувчи ташкилотлар рўйхати кенгайтирилди, энди улар Минтақалараро солиқ инспекцияси тасарруфига ўтади ва МҲХС бўйича ҳисоботларни топшириши керак бўлади». Бу молия жамоасига юкламанинг ортишига олиб келади ва қўшимча ваколатларни талаб қилади.

Даниил Берлизов, «Мариллион» компаниясининг катта ҳамкори

«Мариллион» ўтишни амалга оширган маҳаллий компанияларни, шунингдек, гуруҳ талабига кўра МҲХС ҳисоботларини тақдим этувчи халқаро компанияларнинг шўъба корхоналарини қўллаб-қувватлайди ва 2024-йил август ойи охиригача ушбу соҳадаги хизматларга 20% чегирма тақдим этади. «Компаниямиз ўз амалиётини кенгайтиришда, бизнес муаммоларни ҳал қилишда фаол позициясини сақлаб қолишда ва ривожлантиришда, шунингдек, биргаликда ривожланиш ва ўсиш учун ҳамфикрларни излашда давом этади», - дея таъкидлади Даниил Берлизов.

marillion.uz | telegram | LinkedIn

Реклама ҳуқуқи асосида