Париж Олимпиадаси совриндорларига энг кўп пул тўлайдиган давлатлар маълум қилинди
Харажатлар бўйича етакчилик Италияга насиб қилди. Ушбу мамлакат совриндор спортчиларига умумий ҳисобда 10,7 миллион доллар мукофот пули тўлайди.

Фото: Getty Images
АҚШ терма жамоаси Париж Олимпиадасида медаллар сони бўйича биринчи бўлди, аммо мамлакат Миллий Олимпия қўмитаси спортчиларга тўланадиган мукофот пули бўйича фақат учинчи ўринни эгаллади. Forbes расмий маълумотларни ўрганиб чиқди ва медал эгаларига энг кўп пул тўлайдиган давлатларни аниқлади.
Париж Олимпиадасида америкаликлар 126 марта шоҳсупага кўтарилди (40 олтин, 44 кумуш, 42 бронза). АҚШ Олимпия ва Паралимпия қўмитаси медалларни қўлга киритган спортчиларга бошқа грантлар ва имтиёзлар билан бир қаторда, олтин медал учун 37,5 минг доллар, кумуш медал учун 22,5 минг доллар ва бронза медали учун 15 минг доллар тўлайди. АҚШ олимпиячилари индивидуал ёки жамоа таркибида ғалаба қозонишидан қатъи назар, бир хил миқдорда мукофот олади. Умумий ҳисобда АҚШ Олимпия қўмитаси Олимпиада совриндорларига 8,3 миллион доллар тўлайди. Аммо бу фақат учинчи кўрсаткич.
Медаллар рейтингида Хитой иккинчи ўринни эгаллади. Аммо ушбу мамлакат томонидан спортчиларига тўланадиган мукофот пуллари бўйича расмий маълумотлар йўқ.
Харажатлар бўйича етакчилик Италияга насиб қилди. Ушбу мамлакат спортчилари 40 та медални қўлга киритди (12 олтин, 13 кумуш, 15 бронза). Мамлакат Миллий Олимпия қўмитаси олтин медал учун 196 минг доллар, кумуш медал учун 98 минг доллар ва бронза медали учун 65 минг доллар тўлайди. Умумий ҳисобда 10,7 миллион доллар мукофот пули харажат қилади.
Франция етакчилардан камроқ медал йиғган бўлса-да, мукофот пуллари бўйича кўпроқ харажат қилади. Жумладан, мезбон давлат 64 та медални қўлга киритди (16 олтин, 26 кумуш, 22 бронза). Мамлакат Миллий Олимпия қўмитаси олтин медал учун 87 минг доллар, кумуш медал учун 43 минг доллар ва бронза медали учун 22 минг доллар тўлайди. Умумий ҳисобда 9,4 миллион доллар мукофот пули харажат қилади. Бу иккинчи энг яхши кўрсаткич.
Қўшимча қилиш жоиз, Forbes ўз тадқиқотига Ўзбекистонни киритмади. Ўзбекистонлик спортчилар Париж олимпиадасида 13 та медални қўлга киритди (8 олтин, 2 кумуш, 3 бронза). Қонунчиликка кўра, уларга олтин медал учун 200 минг доллар, кумуш медал учун 100 минг доллар ва бронза медали учун 50 минг доллар тўланади. Умумий ҳисобда спортчилар 1 миллион 950 минг доллар миқдорида мукофот олади. Бу эса Forbes рейтингида бешинчи кўрсаткич ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди
Жаҳон | 02:00
-
Америкалик собиқ конгрессмен Жорж Сантос фирибгарлик учун етти йилга қамалди
Жаҳон | 01:32
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин
Жаҳон | 00:41
-
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Жаҳон | 23:42 / 25.04.2025
Мавзуга оид

11:38 / 02.04.2025
Ўқотар қуролни ихтиёрий топширганларга мукофот пули тўланади

13:12 / 03.03.2025
Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди

14:18 / 03.02.2025
Диёра Келдиёрова халқаро дзюдо федерацияси томонидан «Йил воқеийлиги» мукофотини қўлга киритди

13:45 / 29.01.2025