Янгиланган HAVAL Jolion’нинг Тошкентдаги тақдимоти: Замонавийлик ва қулайликнинг янги даражаси
2024 йилнинг 10 август куни HAVAL автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан янгиланган HAVAL Jolion’нинг тақдимоти ўтказилиб, тақдимотда кроссовернинг сотувлари бошланганлиги эълон қилинди. Жиҳозланиш ва дизайнидаги барча такомиллаштиришларга қарамай, барча комплектацияларнинг нархлари ўзгаришсиз қолди, бу эса автомобилни харидорлар учун янада жозибадор танловга айлантиради.
Таъкидлаш жоизки, янги моделга буюртмалар июл ойиданоқ туша бошлади. 10 август санасидаги кроссоверларнинг илк топширилиши автомобилларнинг биринчи соҳибларига қувонч ва унутилмас ҳис-туйғулар бахш этди.
Янгиланган HAVAL Jolion ўзининг янги дизайнерлик ечимлари ва олдинги версиясига нисбатан киритилган функционал ўзгартиришлари билан ҳайратга солади. Киритилган ўзгартиришлар қаторида – радиаторнинг янгича услубдаги панжараси ва ортни кўриш кўзгуларидаги сўнгги урфдаги қора ранг қўшимчалар, ғилдирак аркалари кенгайтиргичлари, спойлер мавжуд. Ушбу элементлар автомобилга замонавий ва йўлтанламас автомобилга хос қиёфа бахш этади. Бундан ташқари, орқа ойнасида ўрнатилган қўшимча стоп сигналга эга бўлган катта спойлер автомобилнинг аэродинамик хусусиятларини яхшилаб, унинг қиёфасини шиддатли ва динамик қилади. Энди барча комплектациялар ёруғли диод фаралар билан жиҳозланган бўлиб, бу йўлнинг ёритилишини сезиларли даражада яхшилайди ва хавфсизликни орттиради. Автомобилнинг ички қисмида ҳам сезиларли такомиллаштиришлар юз берди: баландлиги ва чиқарилиши бўйича созланадиган рул ва ўриндиқнинг электр приводи ҳайдовчининг қулай жойлашувини таъминлайдилар. Икки зонали иқлим назорати, иситилиш ва вентиляция билан жиҳозланган қулай ўриндиқлар автомобил ташқарисидаги об-ҳаво шароитларидан қатъи назар, ҳар бир саёҳатдан завқланиш имконини беради. 64 рангдан танлаш имкониятига эга бўлган янги атмосферавий ёритилиш салон ичида ноёб муҳитни яратади.
Янгиланган HAVAL Jolion комплектацияларининг нархлари ўзгаришсиз қолди:
● COMFORT – 269 900 000 сўм;
● PRESTIGE – 292 900 000 сўм;
● PREMIUM – 319 900 000 сўм.
Янгиланган HAVAL Jolion компаниянинг юқори сифатни таъминлаш ва замонавий ҳайдовчиларнинг эҳтиёжларини қондиришга бўлган интилишини намойиш этади. Тошкент шаҳрида ўтказилган тақдимот янгиликнинг барча афзалликларини кўриш ва уларга баҳо бериш учун ажойиб имкониятни тақдим этди.
HAVAL кроссоверларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан haval.uz сайтида танишишингиз мумкин.
HAVAL’нинг ахборот линияси: +998 (71) 287-88-88
E-mail | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 14.11.2024
HAVAL Jolion харид қилиш учун 5 та сабаб
17:00 / 17.10.2024
HAVAL H6: Хизмат сифати ва ҳамёнбоп нархи билан автомобил эгалари қалбларини забт этадиган кроссовер
09:00 / 27.06.2024
GWM бренди йиғиш линиясини ишга туширмоқда ва HAVAL DARGOʼнинг йиғилиши расмий бошланишини эълон қилади
08:55 / 17.05.2024