Жаҳон | 21:32 / 15.08.2024
8227
2 дақиқада ўқилади

Курскдаги россияликларга эвакуация таклифи берилди. Улар Украина ҳудудига ўтишлари мумкин

Шунингдек, Россия фуқаролари агар хоҳласа РФ томонга эвакуация қилинишлари мумкинлиги айтилди, аммо бунинг учун Россиядан тегишли тартибда расмий сўров келиши керак.

Фото: ТАСС

Киевда Курск вилоятининг тинч аҳолисига Украинанинг Суми вилоятига эвакуация қилиниш таклифи билдирилди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Ирина Верешук баёнотида сўз боради.

«Ҳозирда ҳарбийлар билан Курск вилоятидан Сумигача тинч аҳоли учун гуманитар коридорни ташкил этиш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз», — деб ёзади Верешук ўзининг Telegram каналига.

Шунингдек, бош вазир ўринбосари Россия фуқаролари агар хоҳласа РФ томонга эвакуация қилинишлари мумкинлигини айтди, аммо бунинг учун Россия томонидан тегишли тартибда расмий сўров келиши керак. «Айни вақтга қадар бундай сўров келгани йўқ», — дейди у.

Куни кеча Ирина Верешук Украина Қуролли кучлари (УҚК) эгаллаб олинган Россия ҳудудларида фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун «гуманитар операциялар» ўтказишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, «гуманитар вазиятни тартибга солиш» мақсадида халқаро гуманитар ташкилотлар киришини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

УҚК томонидан 6 август тонгида Курск вилоятига бошланган ҳужум натижасида 1150 квадрат километр ҳудуд ва 82 та аҳоли пункти назорат остига олинган. Таққослаш учун, Рязан майдони 224 квадрат километрни, Новосибирск эса 502 квадрат километрни ташкил этади.

Ҳозирда украиналиклар томонидан эгаллаган ҳудудда қанча фуқаро қолаётганини айтиш мушкул. Аммо Суджада тасвирланган олинган TCH телеканали репортажида айтилишича, ушбу шаҳарда 100 га яқин одам ертўлаларда яширинмоқда.

Россия ҳукумати ўз навбатида Куркс вилояти аҳолиси эвакуация қилишини эълон қилди. Уларнинг режасига кўра, 180 минг одам — вилоят аҳолисининг 20 фоизи хавфсиз жойга кўчирилади.

Мавзуга оид