Италияда чўкиб кетган суперяхта ичидан мултимиллионер Майкл Линч ва қизининг жасади топилди
Буюк Британияда технология соҳасидаги энг муваффақиятли тадбиркорлардан бири бўлган 59 ёшли Линч фожиа юз берган кунда ўзининг яқинда фирибгарлик иши бўйича АҚШ суди томонидан оқланганини нишонлаётган бўлган.

Фото: PA images
Британиялик мултимиллионер Майкл Линчнинг чўкиб кетган яхтаси ичидан тўрт кишининг жасади топилди. Бу ҳақда қутқарув операцияга алоқадор шахсларга таяниб, Reuters хабар берди.
Расмийлар қурбонлар шахсига дарҳол аниқлик киритмади. Уч кишининг жасади қирғоққа олиб чиқилиб, шахсига расман аниқлик киритилиши учун шифохонага етказилган. Тўртинчи киши жасади эса 21 август кечаси қирғоққа чиқарилган.
British’s Daily Telegraph’нинг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг икки нафари — Линч ҳамда унинг 18 ёшли қизи. Сицилия маҳаллий ҳокимияти ҳолатга изоҳ беришдан бош тортган.
Қиймати 35 миллион евро турадиган 56 метрли Bayesian яхтаси 19 август кечаси Портичелло шаҳри соҳиллари яқинида торнадо оқибатида чўкиб кетганди.
59 ёшли Линч Буюк Британияда технология соҳасидаги энг муваффақиятли тадбиркорлардан бўлиб, яқинда фирибгарлик иши бўйича АҚШ судида оқланганини нишонлаш учун дўстларини яхтага таклиф қилган.
Линч ва унинг қизидан ташқари, ҳалокатдан кейин Morgan Stanley International ноижрочи раиси Жонатан Блумер ҳамда унинг рафиқаси Жуди, шунингдек, Clifford Chance юристи Крис Морвилло ва унинг турмуш ўртоғи Неда Морвилло ҳам бедарак йўқолган.
Ғаввослар охирги икки кун давомида чўкиб кетган яхтада марҳумлар жасадини қидириш билан шуғулланди. Тахмин қилинганидек, улар каюталарида қамалиб қолган.
Суд органларидаги манбаларнинг сўзларига кўра, соҳил хавфсизлиги хизмати омон қолганларни, жумладан, яхта капитанини сўроқ қилмоқда.
Мутахассислар биринчи даражали хавфсизлик функцияларига эга бундай ҳашаматли кема қандай қилиб қисқа дақиқалар ичида чўкиб кетганини тушунтириб бера олмаяпти. Таъкидланишича, лангари ташланган ҳолда турган яхтанинг чўкишига кучли торнадо сабаб бўлмаган.
Линчни «британиялик Билл Гейтс» деб аташарди. У Буюк Британиядаги энг йирик дастурий таъминотлардан бири Autonomy’ни яратиб, 2011 йилда 11 миллиард долларга HP компаниясига сотишга уринган. Аммо Америка технологик гиганти уни фирибгарликда айблаганидан кейин битим барбод бўлган. Июн ойида у Сан-Франсиско суди томонидан барча айбловлардан оқланган эди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

22:35 / 22.06.2025
Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди

18:29 / 30.04.2025
Италияда миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилади

23:44 / 21.09.2024
CNN: Сицилияда чўкиб кетган яхтада муҳим махфий маълумотлар бўлган

21:55 / 19.08.2024