Миясига Neuralink чипи ўрнатилган биринчи инсон операциядан кейинги ҳаётини сўзлаб берди
30 ёшли Ноланд Арбонинг айтишича, ҳозирда у кунига тахминан уч соат вақтини француз ва япон тилини ўрганишга сарфламоқда.

Фото: Instagram / Neuralink
Илон Маск компанияси томонидан ишлаб чиқилган Neuralink чипи миясига ўрнатилган биринчи инсон — америкалик 30 ёшли Ноланд Арбо Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали операциядан кейинги ҳаётини сўзлаб берди.
Ноланнинг ёзишича, кунига тўрт соат вақтини имплант билан ишлашга сарфламоқда — у ўз танасидан фойдаланишни, турли ҳаракатларни бажаришни ўрганяпти.
«Мен, шунингдек, ёзма матнлар устида кўп ишлаяпман. Масалан, қўлимда қалам ушлаб турганимни тасаввур қилиб, турли рамзларни чизмоқдаман. Бундан ташқари, мендан кейин келадиганларнинг мослашишини енгиллаштириш мақсадида ҳар куни турли тажрибалар ўтказяпман», — деб ёзади Арбо.
Шунингдек, Арбо имкон қадар кўпроқ рекордларни янгиламоқчи эканини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда у «яна бир жуфт рекордни янгилаш арафасида».
«Айни вақтда мен кунига тахминан уч соатдан сарфлаб француз ва япон тилини ўрганяпман. Бунинг устига қачондир мактабга қайтишга тайёргарлик кўриш мақсадида математикани нолдан бошладим. Ўзим учун қизиқ бўлган бошқа турли соҳаларни ўрганишга ҳам кунига бир соатдан ортиқ вақт сарфламоқдаман», — дейди Арбо.
Ноланд ҳозирда яна ёзишни бошлаган ва ўз қайдларини эълон қилиш ниятида. У келажакдаги орзулари билан бўлишар экан, «жамият учун фойдали инсон» бўлишга ҳаракат қилмоқчи эканини айтди.
Илон Маскнинг Neuralink компанияси 2024 йил март ойида миясига чип ўрнатилган биринчи беморни кўрсатганди. Бемор 30 ёшли фалаж Ноланд Арбо эди. Чип ўрнатилгандан 100 кун ўтгач беморнинг мияси имплантни рад қила бошлади. Кейинроқ компания чип учун дастурий таъминотни янгилаш орқали муаммони ҳал қилди.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон ХАЭА бош директорини ядро иншоотларига киритмайдиган бўлди
Жаҳон | 21:11
-
Telegram бир нечта OSINT каналларни блоклади
Жаҳон | 20:36
-
Бобур Абдухолиқов ва Гулрухбегим Тоҳиржонова давлат мукофоти билан тақдирланди
Спорт | 19:50
-
Ўзбекистон Мўғулистондан 2 минг тонна «ҳалол» от ва қўй гўшти сотиб олади
Иқтисодиёт | 19:40
Мавзуга оид

12:28 / 22.06.2025
Neuralink чипи ўрнатилган эркак бир ҳафтада фикр кучи орқали видеоўйин ўйнашни ўрганиб олди

23:05 / 04.04.2025
Neuralink бутун дунё бўйлаб янги беморлар қидиришни бошлади

18:47 / 31.03.2025
Neuralink кўзи ожиз инсонга кўриш қобилиятини қайтаришга ёрдам берувчи чипини синовдан ўтказади

16:56 / 11.01.2025