Ўзбекистон | 15:03 / 05.09.2024
2127
1 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазири БМТ бош котиби махсус вакилини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Каха Имнадзени қабул қилди.

Фото: ТИВ

"БМТ бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе жаноблари билан учрашдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. 

Таъкидланишича, Марказий Осиёнинг барча давлатлари томонидан минтақада, шу жумладан Афғонистонда ҳам, умумий фаровонлик йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни доимий равишда БМТ ва унинг миссиялари доимий қўллаб-қувватланаётгани юксак қадрланади.

Қайд этилишича, бир ёқадан бош чиқариш ва олға интилиш, мавжуд барча масалаларни ҳал этиш ҳамда келажак авлодлар бугунги ҳаракатлар натижаларидан баҳраманд бўладиган энг қулай шарт-шароитлар яратиш учун ҳозирдан яхшироқ фурсат бўлмайди.

Мавзуга оид