Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари очилиш маросимида иштирок этди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Фото: Президент матбуот хизмати
"Остона арена"да бўлиб ўтган тадбирда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Татаристон раиси Рустам Миннихонов ва бошқа хорижий меҳмонлар ҳам қатнашди.

Мусобақада дунёнинг 90 га яқин давлатидан 2 мингдан ортиқ спортчи, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда. Улар кураш, алиш, арқон тортиш, камондан ўқ отиш, пойга, паҳлавонлар беллашуви каби йўналишларда куч синашади.

Иштирокчиларга кўчманчи халқларнинг бой маданияти ва тарихи, анъана ва урф-одатларига бағишланган театрлаштирилган томошаси намойиш этилди.
Маросимдан сўнг давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. Остона халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистоннинг бош вазири Олжас Бектенов кузатиб қўйди.






Мавзуга оид
18:03 / 24.08.2025
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024