Ўзбекистон | 17:00 / 11.09.2024
20666
6 дақиқада ўқилади
Реклама

BYD Seagull электромобилининг расмий тақдимоти ўтказилди

Пойтахтдаги Tashkent City боғида учинчи авлод e-Platforma асосида яратилган, ишлаб чиқарувчилар томонидан 6 йил ёки 150 000 кмлик кафолат тақдим этилаётган BYD Seagull электромобилининг расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Ушбу янги модел ўзига хос дизайн ва илғор технологияларни уйғунлаштириб, Ўзбекистон бозори учун махсус мослаштирилган. Бу инновацион ҳетчбек фақат юқори даражадаги “405 km Flying” комплектациясида сотувга чиқарилди. Ихчамлик ва энергия самарадорлиги бу электромобилни шаҳар кўчаларида ҳаракатланиш учун идеал ҳамроҳга айлантиради.

BYD Uzbekistan Factory МЧЖ кенгаши аъзоси Ivan Cao мазкур электромобил дунё бўйлаб 500 мингдан ортиқ истеъмолчиларга етказиб берилганини айтди:

Бугун биз Tashkent City боғида Seagull электромобилининг тақдимот маросимини ўтказяпмиз. Бу шаҳар электромобиллари сериясининг янги модели ҳисобланади. BYD компанияси Ўзбекистон бозорига ўзининг янги моделларини олиб келишда давом этади. Бундан олдин биз бошқа электромобилларнинг расмий тақдимотини ҳам ўтказган эдик. Жумладан, Chazor ва Song Plus моделлари аллақачон Жиззахдаги заводимизда ишлаб чиқариш бошланган. Бу сафар E2 ва Seagull каби тўлиқ электрда ҳаракатланувчи автомобилларни тақдим этмоқдамиз. Seagull Хитой бозорида энг оммабоп электромобиллардан бири ҳисобланади. Ушбу модел дунё бўйлаб аллақачон 500 мингдан ортиқ мижозларга етказиб берилди ва кўпчиликда ижобий таассуротлар қолдирди. Умид қиламизки ушбу модел ўзбекистонлик мижозларимизга ҳам манзур келади.

Шуни айтиб ўтиш керакки, ушбу Seagull электромобили BYDнинг энг илғор технологияси бўлмиш “e-Platform 3.0” асосида ишлаб чиқилган. Бу технология соҳадаги энг самарали ва юқори хавфсизлик стандартларига тўла жавоб бера олиши билан бошқаларидан фарқланиб туради.

Келажакдаги режаларга келсак, Жиззахдаги автомобил заводимиз аллақачон ишга тушган. Октябр ойидан бошлаб маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобилларимизни мижозларга етказиб беришни бошлаймиз. Ушбу заводда BYDнинг янада кўпроқ моделларини ишлаб чиқаришни, бундан ташқари эҳтиёт қисмларни ҳам ишлаб чиқаришни ният қиляпмиз. Ўйлаймизки, 2025 йилда йилига 50 минг дона автомобил ишлаб чиқариш қувватига эришамиз”.

BYD Seagull’да биринчи бўлиб ажралиб турадиган жиҳат унинг ихчам ва нафис кўриниши бўлиб, уни Тошкентнинг гавжум кўчаларида ҳаракатланиш учун идеал машинага айлантиради. Унинг ташқи кўриниши машҳур дизайнерлар томонидан яратилган бўлиб, аэродинамик хусусиятларини оптималлаштириш орқали самарадорлик ва барқарорлик таъминланган. Шунингдек, унинг умумий ташқи кўриниши “Денгиз эстетикаси”ни акс эттирувчи дизайн фалсафасини ўзида мужассам этган. Салон билан уйғунлашган спортча услубдаги олд қисм электромобилга замонавий кўриниш бериб туради. Seagull дизайнида муз кристалли шаклидаги кундузги ёритгичлар қўлланган. Ушбу чироқлар узайтирилган кузов ва динамик ён чизиғи билан биргаликда моделга номи берилган чағалай қушининг ўткир ва нозик ҳаракатларини эслатади. Автомобил уч хил рангда таклиф этилади: оч яшил ранг, қора ва оқ рангларда. Ички кўринишга келсак, кўк-яшил ёки кўк-зарғалдоқ рангли комбинациялар танланиб, автомобилнинг ёрқин ташқи кўринишини тўлдирувчи янгича ва энергия тўла интерердан завқланиш мумкин.

BYD Seagull - Ўзбекистонда BYD томонидан “e-Platform 3.0” технологияси асосида яратилган биринчи электромобил бўлиб, унда хавфсизлик, самарадорлик, ақлли функциялар ва кенгайтирилган салон дизайнига алоҳида эътибор қаратилган. “ e-Platform 3.0”нинг асосий хусусиятлари Blade Battery аккумулятори ва юқори самарали иссиқлик насосини ўз ичига олади. Автомобил, шунингдек, бир нечта хавфсизлик ёстиқчалари, илғор электрон барқарорлик тизими ва янги ақлли тормоз тизими каби кенг қамровли фаол ва пассив хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган. Ушбу тормоз тизими анъанавий тизимларга қараганда тўрт баравар тезроқ, 150 миллисекунд ичида максимал кучга эриша олади, бу эса фавқулодда ҳолатларда тезкорликни таъминлайди.

BYD Seagull 10,1 дюймли ёнга бурилувчи сенсорли экран ва ақлли овозли ёрдамчи билан жиҳозланган. Электромобил, шунингдек, ҳайдовчиларнинг турли йўл шароитларига мослаштирилган бир нечта ҳайдаш режимларини ўз ичига олади, жумладан ЭКО, НОРМАЛ, СПОРТ ва МУЗ режимлари. Ҳар бир режим автомобилнинг қувватини ва бошқарувни шароитга мос равишда оптималлаштириш хусусиятига эга, бу эса самарадорлик ва хавфсизликни таъминлайди. Шуни таъкидлаш керакки, BYD’нинг ақлли кабинаси инсон, автомобил ва атроф-муҳит ўртасидаги ўзаро алоқани бирлаштириб, автомобил бошқарувини янада завқли қилади. "Салом, BYD" деб айтиш кифоя; шунда турли хил вазифаларни бажаришга қодир ақлли планшет хизматингизга ҳозир бўлади. Тизим, шунингдек, қулайлик ва хавфсизликни таъминлайдиган турли хил ақлли эшик очиш режимларини ўз ичига олади. Смарт-калит, BYD иловаси орқали масофавий бошқарув ёки НФC калит орқали автомобилингизни қулфдан чиқариш ҳар доим осон. 4G масофавий бошқарув тизими ёрдамида фойдаланувчилар деярли исталган жойдан ўз автомобилини бошқариши мумкин. Бундан ташқари, қулай интерфейс ўзбек ва рус тилларини қўллаб-қувватлайди. Овозли бошқарув технологияси эса ҳайдовчиларга йўлда диққатни жамлашга имкон бериб, қулайликни яна бир даража оширади.

BYD Seagull автомобили учун ишлаб чиқарувчилар томонидан 6 йил ёки 150 000 кмлик кафолат, унинг электр двигатели, аккумулятор ва электрон қурилмалар учун 8 йил ёки 150,000 км кафолат берилади.

Автомобил ҳақидаги қўшимча маълумотларни BYD Uzbekistan’нинг расмий сайтидан ёки 1811 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш орқали билиб олишингиз мумкин.

Маълумот учун:  1811

Сайт | Instagram | Telegram

Реклама ҳуқуқи асосида