Тошкентда GWM WINGLE 7 тақдимоти: пикаплар оламида мукаммаллик сари янги қадам
2024 йил 14 сентябр куни Тошкентда Great Wall Motor автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори, ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган GWM WINGLE 7 пикапининг тақдимоти бўлиб ўтди ва унинг расман сотуви бошланди. Мазкур автомобил ўзининг ажойиб хусусиятлари ва фунционаллиги билан нафақат мутахассислар, балки автоҳаваскорлар ҳам эътиборини тортди.
Шуни таъкидлаш керакки, Great Wall Motor кетма-кет 26 йил давомида Хитойда пикаплар савдоси бўйича етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. GWM русумли пикапларининг Хитой ички бозорида сотилиш улуши эса умумий ҳажмнинг деярли ярмига етди. Хитойда сотилган ҳар иккинчи пикап GWM брендига тегишли.
Дунё миқёсида бутун вақт давомида сотилган GWM пикапларининг умумий сони 2,58 миллион донадан ошди.
GWM WINGLE 7 замонавий пикап бўлиб, ўзида қудрат ва ишончлиликни мужассамлаштиради. У атмосферали бензинли двигател билан жиҳозланганлиги сабабли ёнилғи сифатига камроқ даражада талабчан, бу эса ўз навбатида ундан фойдаланишда янада қулайроқ қилади. Двигателнинг максимал қуввати 149 от кучига эришиши WINGLE 7 га хоҳ асфалтланган, хоҳ бошқа турдаги йўлларда турли вазифаларни ишончли бажаришга имкон беради.
WINGLE 7'нинг асосий хусусиятларидан бири - бу пасайтирувчи узатма ва орқа дифференциални блокловчи тўлиқ юритмали тизимига эгалиги. Мазкур тизим ҳудуднинг мураккаб қисмларида ҳаракат қилишда аъло даражадаги ўтиш имконияти ва ишончлиликни таъминлайди.
WINGLE 7 кабинаси икки қаторли ишланганлиги учун беш нафаргача йўловчини сиғдира олади ва тўртта эшикдан иборат, шу сабабли уни кириш учун қулай қилади. Автомобилнинг узунлиги 5395 мм бўлиб, бу уни ўз синфидаги биринчи ўринлардан бирига қўяди. 3350 мм бўлган ғилдирак базаси ва 212 мм бўлган клиренс ҳаракат вақтида, айниқса тўлиқ юкламада барқарорлик ва қулайликни таъминлайди.
Пикапнинг юк кўтаришнинг фойдали юкламаси 975 кг ни ташкил қилиб, бу ҳам ўз синфидаги энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Юк бўлимининг узунлиги 1680 мм га эга бўлиши, кўп миқдордаги юклар ёки спорт анжомларини ташиш имконини беради, бу ўз навбатида фаол дам олиш ишқибозлари учун WINGLE 7'ни мукаммал танловга айлантиради.
Тошкентда ўтказилган GWM WINGLE 7 тақдимоти нафақат инновацион технологияларни, балки истеъмолчилар эҳтиёжларига эътиборни ҳам намойиш этди. Мазкур пикап ўзининг қудратли тавсифи ва юқори даражадаги қулайлиги туфайли шаҳар бўйлаб сафар қилиш учун ҳам, табиатга саёҳат қилиш учун ҳам жуда мос келади. Ўзбекистон автомобил ишқибозлари учун WINGLE 7 иш, бизнес, уй, кундалик вазифалар учун ишончлиликни, шунингдек, табиатга қизиқарли саёҳат қилиш имкониятини ўзида мужассамлаштирган ажойиб танлов бўлади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жамият | 17:42
-
FT: Киев Ғарбдаги иттифоқчилари Украинага 50 минг ҳарбий юборишига умид қилмоқда
Жаҳон | 17:28
-
Қозоғистон ўртача маош миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди
Жаҳон | 17:16