Янги Америка технологиялар университети талабаларнинг илк қабули учун стипендиялар ҳақида эълон қилади
Америка технологиялар университети Аризона давлат университети (АҚШ) билан ҳамкорликда ташкил этилган. Тошкентдаги очилиш шарафига у биринчи курс талабалари учун тўлиқ ва қисман стипендиялар таклиф этади. Бу салмоқли молиявий ёрдам олишнинг ноёб имкониятидир.
Америка технологиялар университети (AUT), Аризона давлат университети (ASU) билан ҳамкорликда, Ўзбекистонда АҚШнинг илғор таълим стандартларини тақдим этади. ASU АҚШда инновациялар, барқарорлик ва глобал таъсир тоифаларида бир неча марта биринчи ўринларни олган.
Ўзбекистонлик талабалар олдида Аризона давлат университетининг энг яхши академик дастурларидан фойдаланиш имконияти очилади. Улар халқаро ўқитувчилар таркиби раҳбарлиги остида жаҳон миқёсида таълим оладилар. Таълим инглиз тилида олиб борилади.
AUT илк талабаларни Тошкентдаги Бешёғоч кўчасида жойлашган замонавий кампусда қабул қилади. 2026 йилга бориб Америка услубидаги инженерия, соғлиқни сақлаш, дизайн ва ижтимоий фанлар соҳаларидаги кенгайтирилган дастурларни қўллаб-қувватловчи янги кампус очилади.
AUT ва ASU билан Ўзбекистонда илғор Америка таълими
Аризона давлат университети ва Cintana Education халқаро таълим компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган Америка технологиялар университети Ўзбекистонда Америка модели бўйича жаҳон миқёсидаги таълимни тақдим этади. ASU-Cintana стратегик альянси туфайли, AUT талабалар учун таълим инновациялари ва талабалар муваффақиятига урғу берувчи етакчи университетларнинг глобал тармоғидан фойдаланиш имкониятини очади.
Америка технологиялар университети амалий кўникмалар ва замонавий меҳнат бозори талабларига асосланган (масалан, инженерия, ахборот технологиялари, бизнес йўналишларида) дастурларни ва қизиқишлар бўйича клублар, спорт секциялари ва маданий тадбирларга бой сермазмун талабалик ҳаётини таклиф этади. AUT бўлажак етакчиларни етиштиради ва Ўзбекистоннинг 2030 йилга мақсадларга эришиш доирасидаги ўзгарувчан талабларига жавоб беради. Илғор таълим технологиялари ва шаҳар марказида замонавий кампус билан таъминланган AUT Ўзбекистон ва бутун минтақа учун иқтидорлар етказиб берувчи асосий марказга айланади.
“Янги университет Ўзбекистон олий таълим тизимидаги ҳақиқий олға қадам бўлади. Биз юксак Америка стандартларига мувофиқ келувчи таълимни таклиф этамиз. Дастурларимиз замонавий меҳнат бозоридаги энг талабгир касбларни эгаллашга қаратилган. Ўқитиш халқаро ўқитувчиларни жалб этган ҳолда, инглиз тилида олиб борилади. AUT ўқув жараёнининг узвий қисми сифатида мазмундор талабалик ҳаётини, илғор таълим технологияларини ва шаҳарнинг қоқ юрагида замонавий кампусни таклиф этади”, — дея, қайд этди ректор, профессор Саид Ирандуст.
40 та тўлиқ ва 40 та қисман стипендияларга эга иккита флагман дастурлар
AUT, ASU билан ҳамкорликда, халқаро савдо ва дастурий инженерия бўйича флагман дастурларни таклиф қилади, улар келажак касблари учун зарурий кўникмаларни тақдим этади.
2024 йил кузги семестрига қабул қилинган талабалар уч турдаги стипендияга ариза тақдим этишлари мумкин: “Аъло даражадаги ўзлаштириш”, “Бўлажак етакчилар” ва “Технологик инноваторлар”. Бу фақат 2024 йил кузги семестрига қабул қилинган абитуриентлар учун берилган имкониятдир. Стипендия фонди 3,5 млрд сўмни ташкил қилади.
Грантларга аризаларни қабул қилиш 2024 йил 26 сентябргача давом этади. https://www.aut-edu.uz/scholarships сайтида бу ажойиб имконият ҳақида кўпроқ маълумот олиш ва ариза тақдим этиш мумкин.
“Сифатли таълим – ижтимоий мобиллик калитидир. AUT ўзбекистонлик талабаларга жаҳон даражасидаги дастурлардан фойдаланиш имкониятини беришга ва уларнинг ҳам маҳаллий, ҳам халқаро меҳнат бозоридаги карьера истиқболлари ва рақобатбардошликларини сезиларли яхшилайдиган комплекс кўникмалар тўплами билан таъминлашга интилади. Ривожланиб борар эканмиз, биз ўқув дастурини Ўзбекистоннинг ривожланаётган иқтисодиёти эҳтиёжларига мослаштирилган инновацион ихтисосликлар билан кенгайтиришни режалаштирганмиз”, — деди AUT президенти ва асосчиси, Cintana Education президенти доктор Рик Шангроу.
ASU қўллаб-қувватловидаги Америка технологиялар университетини танлаш учун сабаблар
Жаҳон эътирофи: Иккита – AUT ва жаҳон халқаро университетларининг етакчи 1%ига кирувчи ASU (Centre for World University Rankings, 2024) дипломини олиш имконияти;
Инновацион таълим: ASU ўқув дастурлари, тадқиқотлари ва кучли ўқитувчилар таркибидан фойдаланиш;
Карьерага йўналтирилган дастурлар: тармоқ билан чамбарчас маҳаллий ва халқаро алоқалардан фойдаланинг ва ўз соҳасида ихтисослашган профессорларда таълим олинг;
Ишга тайёр битирувчилар: сифатли таълим ва илғор ўқитиш услублари ажойиб карьера имкониятлари оламига йўл очади;
Глобал имкониятлар: хорижда Аризона давлат университетида ва ASU-Cintana альянсининг исталган бошқа аъзо-муассасасида ўқиш дастури.
ASU бир неча маротаба эътирофга сазовор бўлган:
- АҚШда инновациялар бўйича 1- рақамли университет (U. S. News & World Report, 2016–2024). Қаторасига тўққиз йил давомида у рейтингда Массачусетс технология университети ва Стэнфорд университетини орқада қолдириб келмоқда;
- глобал таъсир бўйича АҚШда 1- рақамли ва жаҳоннинг топ-10 талигига кирувчи университет (Times Higher Education 2024);
- жаҳонда халқаро савдо йўналишида 1- рақамли (QS World University Rankings 2024). У рейтингда Мичиган университетининг Росс бизнес мактабини, Гарвард университетини, Пенсильвания университети Уортон бизнес-мактабини орқада қолдиради;
- халқаро талабалар танловига кўра, АҚШ давлат университетлари орасида 1- рақамли муассаса (Institute of International Education, 2023).
“Университетимиз миссияси халқаро даражадаги олий таълимни келиб чиқиши ва яшаш мамлакатидан қатъи назар, иқтидорли талабалар учун имкон доирасида қилишдир. ASU қўллаб-қувватловидаги ОТМ сифатида, Америка технологиялар университети Ўзбекистон талабаларини глобал иқтисодиётда муваффақиятли рақобатга тайёрлаш учун ASU ҳамда ASU-Cintana альянсининг бошқа қатнашчиларининг экспертизасидан фойдаланади”, — билдирди Аризона давлат университетининг вице-президенти ва ректори Нэнси Гонсалес.
Жаҳон даражасида таълим бериш ва глобал алоқаларни ривожлантириш мажбуриятларига риоя этган ҳолда, AUT янги етакчилар ва новаторлар авлодига жадал ўзгарувчан дунёда муваффақиятли карьера қилиш учун зарурий кўникмалар, билимлар ва халқаро дипломларни тақдим этиб, Ўзбекистонда олий таълимни ўзгартиришга тайёрланмоқда.
Энг яхши Америка таълим стандартларини Ўзбекистоннинг ўзига хос эҳтиёжлари ва интилишлари билан уйғунлаштириб, AUT узоқ йиллар давомида мамлакат иқтисодий ўсиши ва ижтимоий тараққиётининг двигатели бўлиб хизмат қилади.
Стипендиялар, дастурлар ва аризалар тақдим этишга оид тафсилотларни www.aut-edu.uz сайтида ёки study@aut-edu.uz электрон почтаси орқали олишингиз мумкин.
Реклама
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жамият | 17:42
-
FT: Киев Ғарбдаги иттифоқчилари Украинага 50 минг ҳарбий юборишига умид қилмоқда
Жаҳон | 17:28
-
Қозоғистон ўртача маош миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди
Жаҳон | 17:16