Жаҳон | 11:40 / 18.09.2024
5013
2 дақиқада ўқилади

Москвада кўчадаги сўровда қатнашган шахс 5 йилга қамалди

Москва шаҳар суди судяси Москвада яшовчи Юрий Коховецга Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича жазони 5 йилгача узайтирди. У Украинадаги уруш ва Россиянинг НАТО билан муносабатлари ҳақидаги кўча сўровида қатнашгани учун таъқиб қилинмоқда.

Юрий Коховец Фото: Александра Астахова / Медиазона

Судя Наталя Никишина бошчилигидаги судялар учлиги москвалик Юрий Коховецга Россия армияси ҳақидаги «фейк хабарлар» (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 207.3-моддаси 2-қисми) моддаси бўйича жазони кучайтирди. Эркак беш йиллик мажбурий жамоат ишлари ўрнига беш йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилинди. Бу ҳақда 17 сентябр, сешанба куни «Медиазона» мухбири Москва шаҳар судидан хабар берди.

Юрий Коховецнинг адвокати Елена Шереметева шахс ўз фикрини билдиргани учун берилган жазони ўта оғир деб ҳисоблаши сабабли кассация шикояти беришини айтди.

Коховец Россиянинг НАТО билан муносабати ҳақидаги сўровда қатнашгани учун судланмоқда

2022 йил июл ойида мустақил матбуот журналистлари Москвада кўча сўрови ўтказди ва унда одамлардан «Россия ва НАТО ўртасида вазиятни юмшатиш» зарурати бор-йўқлигини сўрашди. Ўшанда Юрий Коховец Россия ҳукумати миллатчиларга қарши курашмоқчи эканини, бироқ у «савдо марказларини бомбардимон қилаётгани» ҳамда Украина шаҳарларида тинч аҳолини отиб ташлаётганини айтди. «Буларнинг барчасини тўхтатиш керак - бир киши буни тўхтатиб қўйиши мумкин. Бу рўй бериши билан НАТО ва бошқа барча давлатлар билан муносабатлар нормаллашади», деди у.

2023 йил март ойида Коховецга қарши Россия армияси ҳақида «фейк маълумотларни» тарқатиш моддаси бўйича жиноий иш очилган. Кейинчалик, унга нисбатан айбловлар кучайтирилди, чунки тергов у «сиёсий нафратга асосланган ёлғон маълумот» тарқатган деб ҳисоблади.

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда