Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни БМТ Котибиятига топширди
Мазкур ҳужжат Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини халқаро ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш бўйича кўп йиллик ҳамкорликдаги ишларнинг натижаси эканлиги таъкидланди.
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битим рўйхатга олиш ва эълон қилиш учун БМТ Котибиятига тақдим этилди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Битим икки республика президентлари Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йил 22 декабр куни Қозоғистон раҳбарининг Тошкентга давлат ташрифи чоғида имзоланган эди. Ҳужжат 2023 йил 4 июлдан кучга кирган.
Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳужжат Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини халқаро ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш бўйича кўп йиллик ҳамкорликдаги ишларнинг натижаси эканлигини таъкидлади.
25 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясининг Ню-Йоркдаги сессияси доирасидаги учрашувда Қозоғистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимнинг БМТ Котибиятида рўйхатга олиниши Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари учун мисли кўрилмаган тажриба эканини таъкидладилар.
Ҳужжатнинг тарихий аҳамияти таъкидланиб, мазкур воқеа икки давлатнинг яхши қўшничилик ва абадий дўстлик тамойилларига содиқлиги, иттифоқчилик муносабатлари руҳи, ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр экани қайд этилди.
Мавзуга оид
16:31 / 14.11.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024