Ўзбекистон | 19:00 / 28.09.2024
11532
5 дақиқада ўқилади
Реклама

SOUEAST бренди шаҳар ҳаётида янги трендни яратмоқда

26 сентябр куни Тошкентдаги Magic City паркида Soueast брендининг глобал тақдимоти муваффақиятли ўтказилди. Тадбирда ҳашаматли D-класс S09 ва шаҳарга мослашган интеллектуал С07 SUV моделлари намойиш этилди.

Ушбу тадбир Soueastʼнинг Ease концепцияси қадриятларига мос бўлиб, замонавий шаҳар аҳолисига қулай турмуш тарзини тақдим этиш ҳамда янги трендни жорий қилишни акс эттиради

Маgic City'да Soueast 2024 брендининг глобал премераси муваффақиятли ўтди
Фото: SOUEAST

Ёшларга қаратилган стратегия: шаҳар ҳаётидаги қулайлик

Тадбирнинг асосий мавзуси шаҳар аҳолисининг ёш авлодига қаратилган Ease your life (“Ҳаётингизга енгиллик киритинг”) концепцияси бўлди. Тақдимотда услуб, қулайлик ва илғор технологияларни ўзида мужассам этган иккита янги модел S09 ва S07 расман тақдим этилди.

Soueast брендининг ранги - “оловранг” - илиқ муносабат рамзи бўлиб, мегаполиснинг гавжум ҳаётига қулайлик туйғусини олиб келади ҳамда фойдаланувчиларга қулай ва осойишта турмуш тарзини таклиф қилади.

Soueast Motor вице-президенти жаноб Кэ Чуанденг шундай деди:

“Савдо каналларини ҳар томонлама ривожлантириш орқали Soueast 2029 йилгача бутун дунё бўйлаб 80 дан ортиқ бозор ва 1500 та дилерлик тармоқларини қамраб олишни режалаштирмоқда. 2030 йилга бориб 10 та йиғиш заводи ва 3 та ишлаб чиқариш маркази қурилади, бу эса бутун дунё бўйлаб мижозлар эҳтиёжини тўлиқ қондириш имконини беради”.

Ўзбекистон бозоридаги ўринларни мустаҳкамлаш: ҳамкорлик ва ривожланиш

Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги фаол икки томонлама ҳамкорлик улкан бозор имкониятларини очиб беради. Ўзбекистон Soueast ўзининг глобал стратегиясини ишга туширган биринчи давлат бўлди, бу қадимий Ипак йўли бўйлаб тарихий ҳамкорликни давом эттириш ва “Бир камар, бир йўл” ташаббусини қўллаб-қувватлаш рамзидир.

Жорий йилнинг май ойида Soueast Ўзбекистонда ўзининг биринчи хорижий филиалини очди ва бу маҳаллийлаштириш ва маҳаллий истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини чуқурроқ англаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Soueast Motor Uzbekistan бош директори Жон Ли шундай деди:

“Биз бутун мамлакатни қамраб олувчи дилерлик тармоғини яратиш ниятидамиз. 2026 йилгача Ўзбекистонда рақобатбардошлик ва сотишнинг қулайлигини таъминлаш мақсадида 40 та дилерлик марказларини очиш режалаштирилган. Soueast, шунингдек, сотувдан кейинги кўплаб қўллаб-қувватлаш дастурларини ишлаб чиқди, жумладан, 5 йил/200 000 км кафолат, бу бозор ўртача кўрсаткичидан сезиларли даражада кўпдир. Буларнинг барчаси ўзбекистонлик харидорларга ишонч ва барқарорликни таъминлашдир”.

Жаҳон премераси: шаҳар ҳашамати ва интеллектининг намоён бўлиши

Тақдимот доирасида флагман D-класс SUV S09 ва шаҳарга мослашган интеллектуал S-класс SUV S07 моделлари намойиш этилди.

S09 бизнес мижозлари ҳамда шаҳар бўйлаб ва табиат қўйнида саёҳат қилишда қулайликни қадрлайдиган оилаларга мўлжалланган. Модел замонавий дизайни, кенг интерери ва мукаммал бошқарувига эга. Тақдимотда, шунингдек, буюртма бериш имконияти очилган S09 PHEV модели ҳам намойиш этилди.

S07 ўз навбатида ёшлар учун мўлжалланган бўлиб, қулай кундалик ва шаҳар ташқарисига саёҳатлари учун замонавий дизайн ва ақлли технологияларни таклиф этади.

Soueast Motor ижрочи вице-президенти жаноб Даи Лиҳонг шундай деди:

“S09 ва S07 моделлари турли фойдаланувчилар гуруҳлари эҳтиёжларини қондириш учун чуқур бозор тадқиқотлари асосида яратилган. Ушбу моделларнинг бир вақтнинг ўзида ишга туширилиши бизнинг мижозларга эътибор қаратишга содиқлигимизни таъкидлайди. Биз келгусида ҳам мижозларимизни турли хил янги маҳсулотлар билан хурсанд қилишда давом этамиз”.

Ease экотизимини яратиш: Ўзбекистонда янги шаҳар маданияти

Soueast нафақат сифатли автомобиллар билан таъминлашга интилади, балки ўз фойдаланувчилари учун Ease экотизимини фаол равишда барпо қилади. Тадбирда таниқли хонанда Райҳон Ғаниева Soueast брендининг элчиси бўлгани расман эълон қилинди

Хонанда Райҳон Ғаниева Soueast бренд элчиси сифатида эълон қилинди

Soueast брендининг глобал тақдимоти компания учун нафақат Ўзбекистон бозоридаги янги босқичнинг бошланиши, балки келажакдаги транспорт турларини ўрганишда муҳим қадам бўлди. Автомобил бозоридаги глобал рақобат шароитида Soueast илғор технологияларни янада ривожлантириш ва мижозлар эҳтиёжларига йўналтирилган маҳсулотларни яратиш, Ўзбекистон аҳолисига қулай шаҳар ҳаёти учун турли ва замонавий ечимларни тақдим этишга интилади.

Instagramwww.instagram.com/soueast_uzbekistan/

Facebook - www.facebook.com/profile.php?id=61554249394223

Telegram - https://t.me/soueast_rasmiy

 

Реклама ҳуқуқи асосида