Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғуломжон Самадов «Нурафшон» телеканали директори этиб тайинланди
Тайинловга қадар Ғуломжон Самадов 2020 йилдан бери Президент администрациясида масъул лавозимда ишлаб келаётган эди.
Ғуломжон Самадов «Нурафшон» телеканали директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Ғуломжон Самадов 2020 йилдан бери Президент администрациясида масъул лавозимда ишлаб келаётган эди.
Ғуломжон Самадов турли йилларда МТРК тизимидаги телеканалларда, жумладан, Халқаро пресс-клуб шарҳловчиси сифатида ишлаган.
Телеканалнинг собиқ раҳбари Олимжон Бегалиев «Нурафшон» телеканалининг раҳбари ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.