Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокуратуранинг одил судловга кўмаклашиш бўйича фаолияти самарадорлиги янада оширилади
Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Фуқаролик процессуал кодексига давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларда иштирок этиш ҳуқуқини, шунингдек давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Иқтисодий процессуал кодексига прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Фуқаролик процессуал кодексида, Иқтисодий процессуал кодексида ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида прокурорнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида прокурор тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган, қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган ишлар бўйича кассация протести, тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли судлардан ишларни талаб қилиб олишга бўлган ҳуқуқи белгиланмоқда, шунингдек мазкур тоифадаги ишларни кўриш якунлари бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
12:31 / 03.03.2026
1 млрд сўмлик табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди
11:13 / 02.03.2026
9 минг доллар талаб қилган прокуратура ходими ушланди
09:30 / 26.02.2026
“Ноҳақ айблашди” – Самарқандда собиқ ИИБ ходими Олий суддан адолат кутяпти
19:07 / 14.02.2026