Нима учун Эверест дунёдаги энг баланд чўққига айланган? Олимлар жавоб берди
Сўнгги 90 минг йил ичида Эверест яна 15-50 метрга ўсди. Олимлар анчадан буён бунинг сабабини қидиради.
Ер юзидаги энг баланд чўққи Эверест бошқа чўққилардан камида бир неча юз метр юқорироқ. Бунинг сабабини олимлар узоқ вақтдан буён фан тушунтириб бера олмаётган ноодатий ҳодиса деб таъкидлайди. Эндиликда тадқиқотчилар бу саволга эҳтимоий жавобни топди.
Эверестнинг энг баланд нуқтаси 8849 метрга етади. Чўққи Ҳинд ва Евросиё тектоник плиталарининг тўқнашуви натижасида вужудга келган Ҳимолай тоғ тизмасида жойлашган. Эверест ҳозирга қадар ўсишда давом этмоқда. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, унинг баландлиги ҳар йили 1 миллиметрга ошиб боради. Бироқ GPS маълумотлари аслида бу жараён икки баробар тезроқ кечишини кўрсатди.
Таъкидланишича, Эверест сўнгги 89 минг йил давомида 15-50 метрга баландлашган. Бу ғайриоддий кўрсаткич бўлиб, тадқиқотчилар фақат бугунги кунга келиб бунга нима сабаб бўлганини аниқлай олди. Лондон Университет коллежи ва Хитой геология фанлари университети мутахассисларининг фикрича, бунинг барчаси Эверестнинг шарқидан оқиб ўтувчи Арун дарёси билан боғлиқ.
Тахминан 89 минг йил олдин бу дарё Коси дарёси тизимига қўшилиб, ундан сув олишни бошлаган. Табиий ҳодиса тупроқнинг емирилишига таъсир кўрсатди. Сув жуда кўп ерни ювиб кетган, бу эса тоғнинг ўсишини тезлаштирган. Бунда мантияга нисбатан босим камайиб, илгари турли массалар томонидан бостириб турилган катта қуруқлик майдонлари юқорига кўтарилади.
“Арун дарёсининг эрозияси ва Ер мантиясининг юқорига кўтарилувчи босими ўртасидаги ўзаро таъсир Эверестга туртки беряпти ва уни кутилганидан кўпроқ ўстиряпти”, — деди олимлар.
Мавзуга оид
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
19:30 / 12.11.2024