Жаҳон | 11:20 / 04.10.2024
3387
2 дақиқада ўқилади

Шолц: Германияни қайта бирлаштириш - ҳали тугалланган жараён эмас

Шверин шаҳрида Германия бирлашганининг 34 йиллигига бағишланган марказий тантанали тадбирлар бўлиб ўтди. Германия канцлери Олаф Шолц бирлашиш жараёнини ҳали тугалланган деб ҳисоблаш мумкин эмаслигини айтди.

Фото: Jutta Prechtel / Getty Images

Мекленбург-Олд Померания федерал ери пойтахти Шверин шаҳрида 3 октябр, пайшанба куни миллий байрам – Германия бирлиги куни муносабати билан марказий тантанали тадбирлар бўлиб ўтди. Шаҳар кафедрал соборида экуменик месса ўтказилди ва кўчаларда минглаб одамлар байрам тантаналарида қатнашди.

Германия канцлери Олаф Шолц таклиф этилган 450 нафар меҳмон, жумладан Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер олдида қилган чиқишида мамлакатнинг ғарбий ва шарқи бирлашиш йўлида катта ютуқларга эришганини, бироқ бу жараённи тугалланган деб ҳисоблаш мумкин эмаслигини айтди. Шолц кўплаб шарқий немислар озодликка эришиш билан келган қийинчиликларни унутмасликка чақирди.

Die Zeit: Шолц Путинга қўнғироқ қилмоқчи

Германия канцлери Олаф Шолц Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда 1 октябр куни Die Zeit газетаси Германия ҳукуматидаги номи ошкор этилмаган манбаларига таяниб хабар берди. Бу суҳбат ноябр ойида Бразилияда бўлиб ўтадиган G20 саммити арафасида ўтказилиши режалаштирилган, бироқ Берлин ҳозирча Москвага расмий сўров билан чиққани йўқ, деб ёзади нашр.

Агар суҳбат бўлиб ўтса, Шолц Украинани қўллаб-қувватловчи давлатлар раҳбарларидан биринчи бўлиб Путин билан тўғридан тўғри алоқани тиклайди. Германия канцлери ва Россия президенти ўртасидаги сўнгги телефон мулоқоти 2022 йил декабрида бўлиб ўтган. АҚШ президенти Жо Байден, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон ҳам Путин билан охирги марта 2022 йилда тўғридан тўғри гаплашган.

Мавзуга оид