Ўзбекистон | 16:00 / 08.10.2024
3163
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати якунланди

Ўзбекистонда якунланган футзал бўйича ўнинчи ФИФА Жаҳон чемпионати ўзидан кейин спортчилар ва спорт мухлислари учун унутилмас таассуротларни қолдирди. Тошкент, Бухоро ва Андижонда 14 сентябрдан 6 октябргача бўлиб ўтган турнирлар шиддатли курашлар, муносиб ғалабалар ва аччиқ мағлубиятларнинг гувоҳига айланган 15 000 дан ортиқ мухлисларнинг эътиборини тортишга муваффақ бўлди.

Фото: Coca-Cola

Бу йилги мусобақаларда 24 мамлакат жамоалари қатнашиб, уларнинг ҳар бири жаҳон чемпионлик мақоми учун кураш олиб борди. Мароқли матчлар натижасида юксак ўйин ва жамоа руҳиятини намоён этган Бразилия чемпион мақомини қўлга киритди. Стадионларда унутилмас муҳит ҳукм сурарди – томошабинлар ажойиб бирдамлик ва соғлом рақобат кайфиятини яратиш орқали ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаб, уларни ғалабага эришишга илҳомлантирдилар.

Coca-Cola компанияси яна бир бор футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионатининг ҳомийси сифатида иштирок этганидан фахрланади ҳамда ушбу чемпионат айнан Ўзбекистонда ўтказилганини қадрлайди. Coca-Cola 1978 йилдан буён ФИФА уюшмасининг азалий ҳомийларидан бири ҳисобланади ва бугунги кунда ҳам футболни оммалаштиришга ўз ҳиссасини қўшиш ва истеъмолчиларини ғалабаларга илҳомлантириш орқали ФИФА ташаббуси остида ўтказиладиган халқаро футбол тадбирларини фаол қўллаб-қувватлашда давом этиб келади.

Компания томонидан ташкил этилган ўзига хос мухлислар ҳудудида ташриф буюрувчилар стол футболида ўзаро беллашиб кўришлари, ўзларини футболчи ролида синаб кўриб, дарвозага гол уришлари, make-up ҳудудида мавзуга доир гримга эга бўлиши, инста-ҳудудда эсдалик суратларига тушишлари ҳамда шунчаки Coca-Cola билан бирга мусиқа оҳанглари остида дам олишлари мумкин бўлди.

Бутун чемпионат давомида ичимликлардан қолган барча бутилкалар алоҳида контейнерларга тўпланиб, қайта ишлашга жўнатилди.

Ўзбекистондаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати унутилмас таассуротларга бой бўлди. Мухлислар ажойиб матчларнинг томошабинига айланишдан ташқари, турли мамлакатлар спортчиларининг маҳоратидан баҳраманд бўлиш каби ноёб имкониятга эга бўлдилар. Мазкур турнир спортнинг қай тариқа одамларни бирлаштиришга ҳамда мухлисларни янги ғалаба ва ютуқларга интилтириш орқали қувонч бағишлашга қодирлигини намоён этди.

Мавзуга оид