Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалия парламенти сиёсий бошпана олувчилар учун гуманитар виза беришни маъқуллади
Парламент томонидан тасдиқланган қонун лойиҳаси ўз юртида сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилинаётган инсонларга бошпана сўраб ариза бериш учун вақтинча Португалияга келиш имкониятини тақдим этади.
Португалия парламенти кўпчилик овоз билан ўз мамлакатида сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилинган инсонларга гуманитар виза беришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради CNN Portugal.
Қонун лойиҳаси ўз юртида таъқиб қилинаётган инсонларга сиёсий бошпана сўраб ариза бериш учун вақтинча Португалияга келиш имкониятини тақдим этади. Ҳозирда бу каби инсонлар фақат Португалия ҳудудида бўлсагина бошпана сўрай олади. «Либерал ташаббус» партияси аризани ўз мамлакати ёки қўшни давлатдаги Португалия элчихонаси орқали беришни таклиф қилди.
«Мақсад — одамларга Португалияга келиш ва бошпана сўраш имкониятини беришдан иборатдир. Ҳозирда улар бу ишни туристик виза орқали амалга оширмоқда, аммо туристик визалар бошпана олишда кўпинча муаммо келтириб чиқаради», — дейди партия аъзоси Павел Елизаров.
Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси ўз юртида сиёсий мақсадлар билан таъқиб қилинаётган барчага ёрдам беради.
Елизаровнинг тахминича, Португалия гуманитар визаси Бразилияникига ўхшаб кетади: фуқаро гуманитар визани олади, у орқали мамлакатга келади ва шундан кейин сиёсий бошпана учун ариза юборади.
Кейинги босқичда қонун лойиҳасини Конституциявий масалалар бўйича парламент қўмитаси кўриб чиқади. Ушбу идора гуманитар визани бериш жараёнини ишлаб чиқиши керак.
Мавзуга оид
20:28 / 19.05.2026
Роналду Португалия миллий жамоаси билан жаҳон чемпионатига боради
21:51 / 11.05.2026
Атиги бир неча қадам – Португалия ва Испания ўртасида дунёдаги энг кичик халқаро кўприк бор
11:45 / 09.02.2026
Социалист Сегуру Португалия президенти этиб сайланди
09:50 / 19.01.2026