Грузияда парламент сайловлари якунланди. Ҳукмрон партия ва мухолифат ўз ғалабасини эълон қилди
«Грузия орзуси» партиясидан сайланган мамлакат бош вазири Ираклий Кобахидзе овоз бериш жараёнлари якунлангунга қадар ҳукмрон партия катта устуворлик билан сайловда ғалаба қозонаётганини маълум қилганди.

Фото: AP
Грузияда соат 20:00 да парламент сайловларига овоз бериш жараёнлари якунланди. Марказий сайлов комиссиясининг соат 17:00 даги маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 50,6 фоизи овоз бериш жараёнларида иштирок этган.
«Грузия орзуси» партиясидан сайланган Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе овоз бериш жараёнлари якунлангунга қадар ҳукмрон партия катта устуворлик билан сайловда ғалаба қозонаётганини маълум қилганди. У сайлов участкаларидан келиб тушаётган маълумотларга асосланган.
«Ўзгаришлар учун» мухолифат партияси етакчиси Ника Мелия эса брифингда «Грузия орзуси»га қарши бўлган тўртта мухолифат партиянинг барчаси 5 фоизли кириш тўсиғини енгиб ўтаётгани ва парламентда кўпчилик ўринга умид қилаётганини билдирган. Унинг маълумотларига кўра, «Грузия орзуси» сайловчиларнинг 40 фоиздан камроқ овозини олмоқда.
«Имеди» телеканалининг маълум қилишича, «Грузия орзуси» 56,1 фоиз овоз тўплаган. «Ўзгаришлар учун коалицияси» ва «Бирдамлик — миллий ҳаракат» партиялари мос равишда 12,6 фоиз ҳамда 11,6 фоиз тўплагани айтилмоқда.
Мухолифат телеканали томонидан ўтказилган экзит-пол натижалари қуйидагича: «Грузия орзуси» — 40,9 фоиз, «Ўзгаришлар учун коалицияси» — 16,7 фоиз, «Бирдамлик — миллий ҳаракат» — 16,7 фоиз, «Кучли Грузия» — 10,3, «Грузия учун» — 8,2 фоиз.
Грузия Марказий сайлов комиссияси парламент сайловларининг дастлабки натижаларини яқин соатлар ичида эълон қилади.
Бизнесмен Бидзина Иванишвили асос солган «Грузия орзуси» партияси 12 йилдан бери ҳокимият тепасида.
Мавзуга оид

22:49 / 18.11.2024
Гуржистон президенти парламент сайловларидаги қонунбузарликлар сабаб Конституциявий судга даъво киритади

19:23 / 30.10.2024
Гуржистонда сайловлар бўйича тергов бошланди. Мамлакат президенти сўроққа чақирилди

23:12 / 28.10.2024
Гуржистон пойтахтида парламент сайловлари натижасига қарши норозилик намойишлари бошланди

23:06 / 27.10.2024