Марказий Осиёда ерусти транспортини мустаҳкамлаш тўғрисидаги битим тасдиқланди
Шавкат Мирзиёев “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
2023 йил 14 сентябр куни Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида имзоланган Марказий Осиёда ерусти транспорти ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Ҳужжат минтақа мамлакатлари ўртасида транспорт ва логистика соҳасида мустаҳкам алоқаларга эришишга қаратилган.
Мавзуга оид
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
20:43 / 17.10.2024
Туркистон атамаси – этник ўзлик ва минтақавий бирлик ифодаси
15:54 / 16.10.2024
Давлатлар зиммасидаги қарз 100 трлн доллардан ошмоқда. Марказий Осиёда вазият қандай?
12:10 / 16.10.2024