Ўзбекистон | 09:00
598
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Uz Glass кўргазмаси: шиша саноати корхоналари учун профессионал платформа

Фото: Uz Glass

27 ноябрдан Тошкентда шиша, дераза ва эшик маҳсулотлари ҳамда алоқадор соҳалар бўйича биринчи халқаро кўргазма – Uz Glass 2024 ўз ишини бошлайди.

27-29 ноябр кунлари Тошкентдаги UzExpo марказида минтақадаги илк профессионал кўргазма ўтказилади. Унда Германия, Италия, АҚШ, Хитой ва бошқа давлатлардан келган шиша маҳсулотлари, эшик ва деразалар ишлаб чиқарувчилари ҳамда харидорлари иштирок этади.

Uz Glass ҳам ясси ва ичи бўш шишалар, ҳам алюминий, дераза ва эшик саноати маҳсулотларини илгари суришга қаратилган. Тадбир доирасида Doors Windows & Aluminium Expo Uzbekistan ҳам ўтказилади, бу эса тажриба алмашиш ва ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш учун ноёб имконият яратади. Кўргазма ташкилотчилари – UzExpo Center вa Y T International Enterprise Inc. Марказий Осиёда соҳа учун энг йирик платформани яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўймоқда.

Ўзбекистондаги шиша бозори барқарор экспорт кўрсаткичларини намойиш этмоқда: 2022 йилда ўртача нарх бир квадрат метр учун тахминан 34 АҚШ долларини ташкил этди. Бироқ импорт нархлари 18 фоизга кўтарилиб, бир квадрат метр учун 32 АҚШ долларига етди. Бу маълумотлар етказиб берувчилар учун юқори талаб ва истиқболларни кўрсатиб турибди, бу эса Uz Glassʼни минтақада ўз ўрнини мустаҳкамлашни истаган барча учун жозибадор қилмоқда.

Кўргазма бизнес учун кенг имкониятлар тақдим этади. Жумладан, тармоқлашиш имкониятлари асосий иштирокчиларни аниқлаш ва соҳа етакчилари билан шериклик муносабатларини ўрнатиш имконини беради. Кўргазма профессионал аудиторияга брендлар ва маҳсулотларни намойиш этиш, тажриба алмашиш ҳамда ўз маҳсулотлари ҳақида маълумот бериш учун платформа вазифасини ўтайди. Бу бутун минтақада ўзини тарғиб қилиш имкониятини яратади, чунки Ўзбекистон бозори ва бутун Марказий Осиё янги таклифлар ва технологияларга очиқ. Кўргазма иштирокчиларга ўз компаниялари ва маҳсулотларини потенциал мижозлар ва ҳамкорлар орасида ўрнини белгилаш имконини беради.

Uz Glass фақатгина мутахассисларга мўлжалланган бўлиб, бу уни юқори сифатли ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш учун нуфузли тадбирга айлантиради. Тадбирга дунё бўйлаб ишлаб чиқарувчилар, таъминотчилар ва харидорлар таклиф этилиб, уларга замонавий ечимлар ва тенденцияларни бевосита муҳокама қилиш имконияти яратилади.

Uz Glass 2024 бу – ишлаб чиқарувчилар, таъминотчилар ва харидорлар учун учрашиш, энг сўнгги тенденцияларни ўрганиш ҳамда минтақада шиша саноатининг истиқболини муҳокама қилиш имкониятидир.

Кўргазма 2024 йил 27-29 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Манзил: UzExpo Center, А.Темур шоҳкўчаси, 107, Тошкент шаҳри

Павилон: №3

Иш вақти:

27-28 ноябрь: соат 10:00 дан 18:00 гача

29 ноябрь: 10:00 дан 16:00 гача

Рўйхатдан ўтиш бошланди: https://shorturl.at/4JSyk

Иштирок этиш учун ариза топшириш: info@uzglass.com

Реклама ҳуқуқи асосида