Ўзбекистон | 19:00 / 11.11.2024
2963
3 дақиқада ўқилади

Eight Media: реклама бозоридаги муваффақиятли PR-кампаниялар, бизнесни ривожлантиришдаги ноёб ечимлар

Ўзбекистонда SMM ва PR соҳасида тезкорлик билан ўз ўрнини топган агентликлардан бири — Eight Media Maker. Уларнинг креативликка асосланган ёндашуви ва катта лойиҳалардаги муваффақиятли иш тажрибалари агентликнинг замонавий бозордаги етакчилардан бири эканлигини кўрсатиб турибди. Ушбу агентлик қисқа даврдаги фаолияти давомида 50 дан зиёд йирик лойиҳани амалга ошириб келмоқда ва TBC банк, Agrobank, Korzinka, Roodell ва Oriflame каби машҳур брендлар билан ҳамкорликда фаолият юритмоқда.

Брендларнинг ривожига ҳисса қўшган лойиҳалар

Eight Media Makerнинг муваффақиятли лойиҳалари уларнинг жамоаси қанчалик профессионал эканлигини исботлайди. Улар фақатгина реклама-кампаниялари билан чекланиб қолмасдан, қатор катта тадбирларни ҳам ташкиллаштиришда муҳим роль ўйнаган. Масалан, Ўзбекистон Ёшлар Форуми, Фермерлар Мактабининг очилиши, ва «Ипак йўли дурдонаси» Халқаро Кинофестивалларини ташкиллаштиришдаги фаолият компаниянинг юқори савияли иш тажрибаларига мисол бўла олади.

Мукаммал PR ечимлар ва инновацион ёндашув

Агентлик ҳар бир мижоз учун ўзига хос стратегик ёндашувни ишлаб чиқади. Улар мижозларнинг индивидуал эҳтиёжларига қараб, мукаммал PR ва SMM ечимларини тақдим этади. Eight Media Maker нафақат брендларнинг ижтимоий тармоқларда, оммавий ахборот воситаларида машҳурлигини ошириш йўлида ишлайди, балки уларнинг аудитория билан доимий алоқада қолишини таъминлаб беради. Бу агентликнинг реклама бозоридаги позициясини янада мустаҳкамлашга ёрдам бериб келмоқда.

 

Янги босқичлар ва ривожланиш имкониятлари

Eight Media Maker ўзининг ҳар бир лойиҳасини янгилик ва бозорнинг янгича талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширади. Улар замонавий маркетинг ечимлари орқали ҳар бир мижозга мослашувчан таклифларни тақдим этади. Бу компаниянинг бозордаги рақобатчиларидан асосий устун томониларидан бири саналади. Кичик ва ўрта бизнесдан тортиб, йирик компанияларгача, ҳар бир ҳамкор уларнинг реклама бозоридаги инновацион ёндашуви орқали муваффақиятга эриша олиши мумкин.

Агар бизнесингизга замонавий ечимлар керак бўлса, Eight Media Maker сизга самарали тарғибот ва мукаммал PR стратегиясини тақдим этади. Улар билан ҳамкорлик қилиш орқали сиз ўз брендингизнинг келажагини бунёд қилишингиз мумкин.

Eight Media Maker — бугунги куннинг муваффақиятини таъминловчи ишончли ҳамкор!

Instagram eight_media_maker

Tелефон: +998907997979

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш