Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия бундестагида муддатидан олдин ўтказиладиган сайловлар санаси маълум бўлди
Сайловлар санаси мухолифат ва ҳукмрон партия вакиллари билан келишилган. Энди уни Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер тасдиқлаши керак.
Германия бундестагида муддатидан олдин сайловлар 2025 йил 23 феврал куни бўлиб ўтади. Ушбу сана бундестагдаги мухолифат блоки Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ), Христиан-социалистик иттифоқ (ХСИ) ва ҳукмрон Социал-демократик партия (ГСДП) етакчилари томонидан тасдиқланган.
Қайд этилишича, муддатидан олдин ўтказиладиган сайловлар санаси, шунингдек, Германия канцлери Олаф Шолц томонидан Германия молия вазири Кристиан Линднер ишдан бўшатилгани ва унинг ортидан Эркин демократик партиясидаги сафдошлари ўз хоҳишига кўра истеъфо берса-да, амалдаги ҳукумат коалициясидан чиқмасликка қарор қилган «Иттифоқ 90» / «яшиллар» партияси билан келишилган.
Шолц жамоатчилик босими туфайли ўз ҳукуматига ишонч масаласини 15 январ куни бундестагда овозга қўйиши кутилмоқда. Ҳозирча бу расман тасдиқланмади.
Муддатидан олдин ўтказиладиган сайловлар санаси бўйича якуний қарорни Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер қабул қилиши керак.
Германияда ҳукмрон коалициянинг қулаши
6 ноябр оқшомида Олаф Шолц молия вазири ва Эркин демократик партия (ЭДП) раиси Кристиан Линднерни ҳукмрон партиялар раислари ва уларнинг парламентдаги фракциялари раҳбарларини ўз ичига олган коалиция қўмитасидаги можаролар авж олганидан сўнг ишдан бўшатди.
Қўмита йиғилишида Линднер ўзининг коалициядаги ҳамкорлари — ГСДП ва «Иттифоқ-90»/«яшиллар» партиясини мамлакатда муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказишга рози бўлишга таклиф қилди. У Германия учун қўшимча бюджетни қабул қилишга тайёр бўларди ва парламент сайловлари ўтказилгунга қадар ўтиш давридаги вазирлар маҳкамаси таркибида қолади.
Линднернинг ишдан бўшатилишини шарҳлар экан, Шолц собиқ вазир унинг ишончини сўндириб, умумий манфаатга эмас, балки «мижозлари ва партиясига» хизмат қилганини айтди.
Мавзуга оид
07:56 / 03.07.2025
МРБ Россиянинг сайловларга аралашувига оид ҳисоботдаги хатоликлар ҳақида маълумот берди
14:58 / 04.05.2025
Руминияда қайта президентлик сайловлари бошланди
22:10 / 22.04.2025
Bloomberg: Макрон муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказиши мумкин
23:52 / 09.04.2025