Ўзбекистон | 08:32 / 28.11.2024
2658
2 дақиқада ўқилади

Қурилиш майдонидаги дарахтларга шикаст етказганлик учун жавобгарлик белгиланди

Бино қурилиши ва реконструкциясида дарахтларга кимёвий моддалар орқали шикаст етказиш, пайҳон қилиш ёки йўқ қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. 

Фото: Kun.uz

Президент 21 ноябр куни қонун ҳужжатларига ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришларни имзолади

Ўз ҳудудида биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш чоғида белгиланган талабларни бузиб, кимёвий, биологик воситаларни қўллаган ҳолда дарахтларни, буталарни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантирганлик, пайҳон қилганлик ёки йўқ қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги ўзгартиришлар киритилди: биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш чоғида белгиланган талабларни бузиб, кимёвий, биологик воситаларни қўллаган ҳолда дарахтларни, буталарни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш ёки йўқ қилиш фуқароларга БҲМнинг 35 бараваридан 50 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 60 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзгартиришлар дарахтлар ва буталарни йўқ қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга, шунингдек, қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид