Марказий Осиёда биринчи “QS impACT council” кенгаши Ўзбекистонда ташкил этилди
Марказий Осиёда биринчи QS impACT Кенгаши “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университети негизида очилди.
QS ImpACT Кенгашининг экспертлар кенгаши Марказий Осиёдаги олий таълим муассасалари фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилиб, “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университетини минтақада “QS ImpACT council” кенгашини тузишга муносиб номзод деб топди. Ушбу қарор университетнинг юқори халқаро рейтинглари, юксак академик обрўси ва муҳим илмий ютуқларига асосланди.
QS impACT таклифи асосида “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университетида Марказий Осиёдаги биринчи “QS impACT council” кенгаши ташкил этилди ва QS impACT махсус эксперт кенгаши Марказий Осиёдаги “QS impACT council” кенгаши президентига кўрсатилган номзодлар ичида “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ходими PhD Эъзозбек Озодов номзодини муносиб деб кўришди.
“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университетида ташкил этилган QS impACT кенгаши орқали университет талабалари халқаро миқёсидаги “QS impACT awards” нуфузли мукофоти ҳамда “QS impACT scholarship” стипендияларида иштирок этишлари мумкин. Бундан ташқари Дунёнинг ТОП 1000 университетларида қўшимча таълим олиш, мобиллик дастурларида иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.
Эслатиб ўтамиз, QS impACT бу QS(Quacquarelli Symonds) нуфузли рейтинг ташкилотининг ташаббускор лойиҳаси ҳисобланиб, унда барқарор ривожланиш мақсадлари (sustainable development goals)ни янада оммалаштиришга қаратилган халқаро даражадаги лойиҳалардан бири ҳисобланади.
Эндиликда “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университетида ташкил этилган ушбу кенгаш QS impACT Марказий Осиё номидан иштирок этади.
Реклама ҳуқуқи асосида