Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг айрим кўчаларида 7 декабр куни автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади
Пойтахтнинг Олмазор туманида оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши сабаб соат 10:00 дан 13:00 га қадар бир қатор кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади.
Тошкент шаҳар ИИББ 7 декабр куни Олмазор туманида «Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун» шиори остида 5000 метр оммавий югуриш мусобаси ўтказилишини маълум қилди.
Шу муносабат билан 7 декабр куни соат 10:00 дан 13:00 га қадар қуйида келтирилган кўчаларда автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади:
- ТҲАЙ—Соғлом авлод кўчалари кесишган чорраҳасидан, Соғлом авлод кўчаси бўйлаб, Соғлом авлод—Шифокорлар кўчалари кесишган чорраҳасигача;
- Соғлом авлод—Шифокорлар кўчалари кесишган чорраҳасидан, Шифокорлар кўчаси бўйлаб, Қамарнисо—Шифокорлар кўчалари кесишган чорраҳасигача;
- Қамарнисо—Шифокорлар кўчалари кесишган чорраҳасидан, Қамарнисо кўчаси бўйлаб, Талабалар—Қамарнисо кўчалари кесишган чорраҳасигача;
- Талабалар—Қамарнисо кўчалари кесишган чорраҳасидан, Талабалар кўчаси бўйлаб, КҲАЙ—Талабалар кўчалари кесишган чорраҳасигача транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
«Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларидан юзага келган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда айланма, ёндош кўчалардан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:47 / 01.06.2026
Тошкентда трансформатор ёниб кетди
13:28 / 11.04.2026
Ходимларга дайди топишни буюрган Олмазор тумани ИИБ амалдори ишдан олинди
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
12:59 / 19.02.2026