Bloomberg: Пекин АҚШ ва ЕИга УУА деталларини етказиб беришни қисқартирди
Агентликнинг таъкидлашича, ХХР ҳукумати сиёсати Украина Қуролли кучларининг жанговар самарадорлигига таъсир қилиши мумкин, чунки Украинадаги кўплаб УУА ишлаб чиқарувчилари Хитой таркибий қисмларига таянадилар.
Хитойлик ишлаб чиқарувчилар АҚШ ва Европага учувчисиз учиш аппаратлари (УУА)ни яратишда фойдаланиладиган асосий компонентларни сотишни чеклашни бошладилар. Бу ҳақда 9 декабр, душанба куни манбаларга таяниб, Bloomberg хабар берди.
Хитойнинг сиёсати Украинага таъсир қилади
Уларнинг сўзларига кўра, Хитой двигателлар, аккумуляторлар ва дронлар парвози контроллерлари ишлаб чиқарувчилари сотувларни чеклаган ёки етказиб беришни бутунлай тўхтатган. Масалан, Швейцариядан Auterion бу ҳақда шикоят қилди. У дронлар учун дастурий таъминотни, шу жумладан УҚК фойдаланадиганларни таъминлайди.
Яна бир зарар кўрган фирма - АҚШдан Shield AI Inc. У GPS ёки операторларсиз уча оладиган автоном дронларни ишлаб чиқаради. Компания Украинада фаол ишламоқда, Украина Қуролли кучлари учун дронларни етказиб бермоқда.
Bloomberg фикрича, ХХР ҳукумати сиёсати Украина армиясининг жанговар самарадорлигига таъсир қилиши мумкин, чунки «Украинадаги кўплаб УУА ишлаб чиқарувчилари Россия билан урушнинг боришини ўзгартиришга ёрдам берадиган арзон ва самарали қуролларни яратишда Хитой деталларига таянадилар».
Bloomberg АҚШдан РФга микрочипларни етказиш схемаси ҳақида маълум қилди
Россия ҳарбийлари АҚШдан қурол ясашда ишлатиладиган чипларни сотиб олишнинг «ажабланарли даражада оддий» усулини топди, деб топди Bloomberg. 9 декабр куни чоп этилган суриштирувга кўра, бунинг учун Россия Федерациясидаги дистрибюторлар Texas Instruments (TI) Америка ишлаб чиқарувчиси онлайн-каталогини клонлашди.
Россия дистрибюторлари расмий TI онлайн-дўконидаги маълумотларни ўз веб-сайтларига интеграциялашган, бу эса маҳсулотнинг охирги харидорини тасдиқлашни талаб қилмайди. Bloomberg нашри ёзишича, «ўтказиш» сайтлари орқали Россия Федерацияси компаниялари марказлаштирилмаган тартибда чипларга «бир неча марта босиш орқали» буюртма беришади ва уларни учинчи мамлакатлар орқали кичик партияларда олишади. Буюртмаларнинг келиб чиқиши Америка компаниясидан яширин бўлиб чиқади.
Журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, жорий йилнинг январ-август ойларида ушбу схема бўйича 6 миллион долларлик яримўтказгич маҳсулотлари харид қилинган бўлиб, шундан 4 миллион доллари айнан ҳарбий-саноат комплекси эҳтиёжларига йўналтирилган. Етказиб бериш ва тўлаш учинчи давлатлар орқали амалга оширилди ва чиплар Россияга Sea Global SCM юк компанияси ҳамда «Аэрофлот» томонидан етказилган. Бу нисбатан оддий чиплар Россиянинг қурол ишлаб чиқариш қобилиятида марказий рол ўйнайди, дея қайд этади агентлик.
АҚШ ҳукумати чип ишлаб чиқарувчиларни ўз технологияларини Россия ҳарбийлари қўлидан сақлашда эҳтиёт бўлишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Сентябр ойида бўлиб ўтган эшитувларда сенатор Ричард Блюментал компаниялар «Россияга технологиялардан фойдаланишдан фойда олишига била туриб тўсқинлик қилмаяпти», деб таъкидлаган эди.
Мавзуга оид
15:11 / 20.12.2024
«Дронлар коалицияси» Украинага ўн минглаб УУА етказиб беради
15:32 / 26.11.2024
Пекинда қийин вазиятга тушиб қолган 40 нафарга яқин фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
13:59 / 25.11.2024
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
13:30 / 21.10.2024