Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги товар-хомашё биржаси – ebirja.uz барча тадбиркорларни ҳамкорликка чорламоқда!
Маълумки биржа савдоларини ривожлантириш – бу давлат рақобат сиёсатининг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Биржа савдоси нафақат ишлаб чиқарувчилар, балки Харидорларга товар бозорларида нархларни шакллантиришда иштирок этиш имкониятини беради.
Товар-хомашё биржасининг асосий вазифаси талаб ва таклифни мувозанатлаш, биржа товарларига рақобатбардош нархларни шакллантириш, нархларнинг кескин ўзгариш хавфини қисқартириш ва биржа товарларининг ишлаб чиқариш харажатларини барқарорлаштиришдир.
Ҳозирда Республикамизда 3 та товар-хомашё биржа фаолиятини кўрсатиб келмоқда, улардан яқинда фаолият бошлаган “Toshkent tovar xomashyo birjasi” Акциядорлик жамиятига Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2024 йил 15 майда товар-хомашё биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилган.
“Toshkent tovar xomashyo birjasi” АЖ 2023 йилда электрон тижорат соҳасини ривожлантириш, товар-хомашё биржаси бозорида замонавий технологик ечимларни жорий этиш, иштирокчиларига шаффоф ва содда биржа савдолари электрон тизимини яратиш мақсадида ташкил топган.
Бугунги кунда “Toshkent tovar xomashyo birjasi” АЖ ўзининг ebirja.uz – замонавий биржа савдолари электрон тизими орқали биржа савдоларни ташкил этиб келмоқда.
ebirja.uz – биржа савдолари электрон тизимида барча жараёнлар иштирокчиларнинг шахсий кабинетлари орқали онлайн равишда амалга ошириш имкониятини беради. Хусусан, рўйхатдан ўтиш, биржа савдоларида иштирок этиш, шаклланган шартномани имзолаш, у бўйича тўловларни амалга ошириш ва низо келиб чиққан тақдирда “Ebirja”нинг Арбитраж комиссиясига ариза юбориш биржа аъзолари ва мижозларнинг шахсий кабинетлари орқали амалга оширилиши мумкин.
2024 йил 18 ноябр куни ebirja.uz – биржа савдолари электрон тизимида биринчи маротаба юқори ликвидли маҳсулот савдоси ўтказилди.
Қисқа муддат ичида 155 дан ортиқ биржа аъзолари ва биржа савдолари иштирок этиш мақсадида 1000 дан зиёд тадбиркорлар ebirja.uz тизимида рўйхатдан ўтилган. Ушбу тизим мижозларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда мунтазам равишда такомиллаштириб келинмоқда.
Шу билан бирга, тизим ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли хавфсизлик дастурий тизимлари ва воситалар билан ҳимояланган.
Албатта, янги товар-хомашё биржаси товар бозорида биржа савдоси хажмининг ошишига, биржа товарлари ишлаб чиқарувчи янги сотувчиларни электрон савдоларга жалб қилиш ва биржа товарлари номенклатурасини кенгайтиришги хизмат қилади.
ebirja.uz барча монопол турдаги ва/ёки юқори ликвид товарларни ишлаб чиқарувчи ва бошқа улгуржи савдо корхоналарини биржа савдоларига таклиф қилади!
Маълумот учун телефон рақам: +998 55 510 33 11
E-mail: [email protected].
Реклама