Тошкентда КҲАЙдан Махтумқули кўчасига тушиш йўли очилди
Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Махтумқули кўчасига туташган қисмида реконструкция ишлари якунланди. Энди Махтумқулидан КҲАЙга чиқиш ўнгга бурилиш орқали ташкил этилди. КҲАЙга чиққанда ҳам ўнгга, ҳам чапга бурилиш имконияти мавжуд.
Яшнобод туманида Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Махтумқули кўчасига туташган қисмини қайта қуриш ишлари ниҳоясига етказилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, пойтахт ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган «Тошкент инвест компанияси» АЖ мутахассислари халқаро экспертлар билан ҳамкорликда транспорт оқимини ўлчаб, ўрганиб чиққан ҳамда таҳлил қилган. Объект қурилиши бўйича муҳандислик-техник ечим шаҳар ЙҲХББ ва China Construction билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
Энди Махтумқули кўчасидан Кичик ҳалқа автомобил йўлига чиқиш темирйўл ва автомобил кўприклари остида ўтгандан сўнг, ўнгга бурилиш орқали амалга оширилади. КҲАЙга чиқишда ҳам ўнгга, ҳам чапга (светофор ёрдамида) бурилиш мумкин. Илгари амалда бўлган Махтумқулидан КҲАЙга чапга бурилиш эса ёпиқ.
Кичик ҳалқа автомобил йўлидан Тошкент тиббиёт академияси томон чиқиш эса энди йўл ўтказгич ёнидан эмас, балки ундан олдинроқ бошланади.
«Ҳудуд пиёдалар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ободонлаштирилмоқда, имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар яратилди», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Мавзуга оид

19:12 / 11.04.2025
Тошкентдаги яна бир кўча вақтинча ёпилади

07:21 / 26.04.2024
Махтумқули кўчасида Lacetti ва Spark иштирокида ЙТҲ юз берди

21:49 / 19.02.2024
Туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули таваллудининг 300 йиллиги кенг нишонланади

18:20 / 13.01.2024