Ўзбекистон | 09:00 / 07.02.2025
7028
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Havas Holding Малайзия компаниялари билан 200 млн доллардан ортиқ қийматдаги шартномаларни имзолади

Ўзбекистон Республикаси президентининг Малайзияга расмий ташрифи доирасида Havas Holding вакиллари бизнес-форумда иштирок этиб, 200 млн доллардан ортиқ қийматга тенг битимларни имзолади.

Фото: Havas Holding

Havas Holding — 2018 йил Ўзбекистонда асос солинган ва жадал суръатларда ривожланиб келаётган компаниялар гуруҳи ҳисобланади. Ҳозирда Havas Holding ўз фаолиятини тўрт йўналишда амалга оширади — ритейл, девелопмент, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва FMCG-товарлар дистрибуцияси. Холдинг корхоналарида 4000 дан зиёд ходимлар меҳнат қилади. Havas Holding фаолият кўрсатган йиллар давомида ўзини ишончли ва барқарор компаниялар гуруҳи сифатида намоён қилиб, йирик халқаро ҳамкорларнинг ишончини қозонишга эришди.

Шу йилнинг 4-5 феврал кунлари Havas Holding вакиллари Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Малайзияга расмий ташрифи доирасида Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган бизнес-форумда иштирок этди.

Мазкур бизнес-форум давомида Havas Holding ва Малайзиянинг йирик компаниялари ўртасида қатор салмоқли битимлар тузилди.

Хусусан, Mydin гипермаркетлар йирик тармоғи билан умумий қиймати 100 млн долларга тенг муҳим ҳамкорлик битими имзоланди. Томонлар ўртасидаги келишувга биноан, Havas Holding ва Mydin халқ истеъмоли товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини амалга оширади.

Бу орада Sri Ternak Mart супермаркетлар тармоғи билан тузилган 50 млн долларлик икки томонлама келишув ҳам компанияларнинг савдо соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини назарда тутади.

Havas Holding ва Малайзиядаги Drazu International корхонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди, шунингдек, KK Mart тармоғи билан ҳам истиқболли ҳамкорлик қилиш кутилмоқда.

Шу билан бирга, Малайзиядаги энг йирик қаҳвахона тармоқларидан бири саналган Richiamo Coffee билан 20 млн долларлик битим имзоланди. Келишувлар Ўзбекистонда қаҳва бозорини ривожлантириш ҳамда Richiamo Coffee бренди остида франчайзинг қаҳвахоналари очилишини назарда тутади.

Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ташкил этилган бизнес-форум майдонида Ўзбекистонда Havas Holding билан ҳамкорлик доирасида 100 дан ортиқ ёнилғи қуйиш шохобчаларини барпо этишни режалаштирган Малайзиянинг FIVE Petroleum ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғи билан ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Расмий ташриф чоғида Havas Holding вакиллари ярим ўтказгичлар ва микросхемаларни ишлаб чиқариш соҳасида тажриба алмашиш учун MIMOS заводи ҳамда Паханг шаҳридаги тайёр гўштли таомларни ишлаб чиқишга ихтисослашган YP Heaven заводига ҳам ташриф буюрдилар.

Шу аснода, Havas Holding Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга қаратилган халқаро ҳамкорликка доир фаолиятини янада такомиллаштиришда давом этади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид