Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон сунъий интеллект соҳасидаги мутахассислар сони 100 минг кишига етказилишини маълум қилди
Франция президентининг таъкидлашича, европаликлар дунёдаги ўзгаришлар фонида сунъий интеллект соҳасида ўз ўрнини топиши керак.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2030 йилга қадар сунъий интеллект соҳасидаги мутахассислар сонини 100 минг кишигача етказиш ниятини маълум қилди. Бу ҳақда у 10-11 феврал кунлари Парижда бўлиб ўтадиган сунъий интеллектни ривожлантириш саммити олдидан маҳаллий ОАВга берган интервюсида таъкидлаб ўтди.
Макроннинг қайд этишича, европаликлар дунёда юз бераётган ўзгаришлар фонида сунъий интеллект соҳасида ўз ўрнини топиши керак.
«Акс ҳолда биз назоратни қўлдан чиқарамиз, ушбу бозорни АҚШ ва Хитой ўртасида шаклланишига йўл қўйиб берамиз ва бунинг жабрини фарзандларимиз кўради. Биз инновациядан қўрқмаслигимиз керак. Инновацион бозор ва платформалар мисолида кўрадиган бўлсак, биринчи тўлқинни ушлаган тараф рақобатда сезиларли даражада устунликка эга бўлади», — дейди Франция президенти. Шунингдек, у Европани «зудлик билан стратегик уйғонишга» чақирди.
Макроннинг сўзларига кўра, 2030 йилга қадар Францияда сунъий интеллект соҳасида 100 минг нафаргача мутахассисни тайёрлаш режалаштирилган, ҳозирда ушбу кўрсаткич 40 минг кишини ташкил этади.
«Бизнинг экотизимимиз мустаҳкам. Дунёда математик ва маълумотлар бўйича мутахассисларни тайёрлайдиган етакчиларданмиз. Муаммо шундаки, уларнинг кўпчилиги ишлаш учун хорижга кетиб қолади. Биз уларни шу ерда ушлаб қолишимиз керак», — дейди Макрон.
Бундан ташқари, Франция президенти маълумотларни қайта ишлашнинг 35 та марказини ривожлантириш режаси ҳақида ҳам гапирди. «Сунъий интеллект ишимизда инқилобни юзага келтиради», — дея таъкидлайди у.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026