Азим Аҳмадхўжаев – АЭС қуриш тендерсиз “Росатом”га берилгани ва референдум ўтказилмагани ҳақида
Ўзбекистонда кичик АЭСни қуриш учун Россиянинг сувости флотида ишлатилган реактордан фойдаланилади. Ҳозиргача ушбу технология ер устида ишлатилмаган. “Ўзатом” директори Азим Аҳмадхўжаев сувости ва ер юзида реакторларнинг ишлашида ҳеч қандай фарқ бўлмаслигини айтди. У, шунингдек, лойиҳа пудратчиси тендерсиз танлангани ҳақида гапирди.

РИТМ-200 реактори / Фото: atomic-energy.ru
“Ўзатом” директори Азим Аҳмадхўжаев Ўзбекистонда АЭС қуриш бўйича нега Қозоғистондаги каби референдум ўтказилмагани ва Россия компанияси тўғридан тўғри танлангани ҳақидаги саволга жавоб берди.
Агентлик раҳбари 2018 йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳукуматлараро битим имзоланганини эслатиб, кейинчалик атом электр станциясининг кам қувватли вариантини қуришга қарор қилинганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, кам қувватли АЭС қуришга қарор қилинганидан кейин, Россия билан ўртада келишувлар аллақачон борлиги, танланган майдонда “тадқиқот қилиш бўйича биргаликда катта ишлар” қилиб, “катта маблағлар” сарфлаб бўлингани учун, “план+”га ўтилган.
“Агар энди бошқа технологияни қўллайдиган бўлганимизда, ҳаммасини қайтадан бошлашга тўғри келарди”, – деди Аҳмадхўжаев.
“Яна бир муҳим омил: ҳозирда Россия кичик атом энергетикасида референт станцияга эга ягона давлат. Қолганларда синов ишлари давом этяпти. Ушбу реакторлар атом кемаларда қўлланган. Ҳа, бундай реакторлар қуруқликдаги атом электр станциясида ишлатилмаган бўлса ҳам, шунга мослаштирилган. Ўзбекистондаги кичик атом электр станциясининг асосини РИТМ-200H сув-сувли ядро реактори ташкил этади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу технология 60 йилдан ортиқ вақтдан бери ишлатиб келиняпти”, – деди “Ўзатом” директори.
Мазкур реакторлардан илгари ер устида фойдаланилмагани, Ўзбекистон синов майдончаси бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Аҳмадхўжаев технологиянинг сувостида ва ер юзида ишлашида ҳеч қандай фарқ бўлмаслигини айтди.
“Реактор сувда ёки ерда бўлишида нима фарқ бор? Унинг электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёни бир хил. Реактор буни атом флотида ҳам, қуруқликда ҳам амалга оширади. Технология аллақачон ер устида ишлашга мослаштирилган. Бу янги технология эмас, аллақачон ишлатилган, шунинг учун уни референт деб аташади, – деди у.
Азим Аҳмадхўжаев АЭС қурувчи компаниянинг тендерсиз танлангани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Ўзбекистон Конституциясида бундай талаб йўқлигини таъкидлади.
“Конституциямизда бундай талаб йўқ. Қўшимчасига, президент – аҳолининг кўпчилиги мамлакатни бошқаришни ишониб топширган шахс. У бундай қарорлар қабул қилишга ҳақли деб ўйлайман. Кейин бу бирданига бўлгани йўқ, барча қарорлар чуқур таҳлилдан сўнг қабул қилинади”, – деди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилди
Жамият | 22:16
-
Пентагон раҳбари махфий музокараларга хотинини ҳам олиб боргани маълум бўлди
Жаҳон | 21:38
-
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
Ўзбекистон | 21:15
-
АҚШ қўшинлари жиноий тўдалар туфайли Эквадорга киритилиши мумкин
Жаҳон | 21:10
Мавзуга оид

20:40
Катта АЭСга қайтиш, сунъий навбат ажиотажи ва кечиктирилган тарифлар — ҳафта дайжести

17:42 / 27.03.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича йиғилиш ўтказди

21:19 / 26.03.2025
Аҳмадхўжаев: “Одамлар одатланиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида, газ учта Ўзбекистонга етган бўларди”

16:59 / 26.03.2025