Ўзбекистон | 14:16 / 24.03.2025
11332
3 дақиқада ўқилади

“ЎзАтом” раҳбари АЭС ҳақида: “Россия қандайдир тугмани босса, бу станцияда нимадир бўлади деган нарса йўқ”

Жиззахда қуриладиган атом электр станцияси Ўзбекистонга тегишли бўлади ва унда маҳаллий мутахассислар ишлайди, дея маълум қилди “ЎзАтом” директори Азим Аҳмадхўжаев. Унинг сўзларига кўра, “Россияда қандайдир тугма бўлади ва уни босса, бу станцияда нимадир содир бўлади, деган нарса йўқ”.

Видеодан кадр / Alter Ego

Атом энергияси агентлиги директори Азим Аҳмадхўжаев Alter Ego лойиҳасига берган интервюсида Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилган АЭС лойиҳасида Россиянинг иштироки ҳақида гапирди.

“Станция Ўзбекистоннинг мулки бўлади, унда маҳаллий мутахассислар ишлайди. Россияда қандайдир тугма бўлади ва уни босса, бу станцияда нимадир содир бўлади, деган нарса йўқ. Эҳтимол, Европа мамлакатларининг дастурий таъминоти ишлатилади, бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг технологияларидан фойдаланилади. Ҳа, бош пудратчи „Росатом“ бўлади, лекин улар бизни чеклашга уринишмаяпти. Биз қурамиз ва ҳаммаси қандай бўлишини ҳал қиламиз. Бу жараён бизда тўлиқ шаффофлик ва очиқлик билан кечмоқда. Бизни чеклашга, бирор нарсага кўндиришга қандайдир уринишларни кўрмаяпмиз. Уларга хавотирларимизни, фикрларимизни билдирамиз ва бу қабул қилинади, муҳокама этилади.

АЭС – олиб келиниб, керак пайтда сунъий йўлдош орқали ўчириб қўйиладиган автомобил ёки геосиёсий таъсир воситаси эмас. Бунга қандайдир корхона қурилиши каби лойиҳа сифатида қараш керак”, деди Аҳмадхўжаев.

“Ўзатом” раҳбарининг қўшимча қилишича, Россиядан бошқа мамлакатлар технологиялари ҳам кўриб чиқилган ва ўрганиляпти.

“Ҳозир америкаликлар ҳам кичик модулли реакторларни яратиш устида фаол ишлаяпти. Уларда жуда қизиқарли ечимлар бор. Аммо ҳали референт станциялари йўқ. Улар Канадада биринчи кам қувватли атом электр станциясини қуришни бошлади. Буларнинг барчасини яқиндан кузатиб боришни бошлаймиз.

Бундан ташқари, биз Американинг маълум дастурларига қўшилишни ва уларнинг технологиялари билан ишлаш бўйича мутахассисларни тайёрлашни режалаштиряпмиз. Чунки у ерда ҳам қизиқарли ечимлар бор. Шундай қилиб, атом саноатимизда маълум бир фарқни яратамиз. Бу ҳам Россия, ҳам Америка технологиялари бўлади. Корея технологиялари ҳам жуда қизиқарли. Буларнинг барчаси кичик модулли станциялардир. Шу боисдан бир мамлакатнинг таъсирига тушиб қоламиз, деган фикр асоссиз”, — деди у.

Аввалроқ Ўзбекистонда атом энергетикаси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, жумладан, Жиззах вилоятида кичик атом электр станциясини қуриш бўйича халқаро консорциум ташкил этиш режалаштирилаётгани хабар қилинганди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи чоғида Assystem, Bureau Veritas ва Framatome билан музокаралар олиб борилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди