Жаҳон | 20:10 / 25.03.2025
6011
2 дақиқада ўқилади

Mercedes ўз хоҳиши билан ишдан бўшайдиган ходимларига 500 минг еврогача пул таклиф қилмоқда

Компания раҳбарияти мажбурий қисқартиришлар ўрнига молиявий рағбатлантириш стратегиясини танлаб, ходимларни ўз ихтиёри билан лавозимни тарк этишга ундашга қарор қилди.

Фото: Getty images

Германиянинг Mercedes-Benz автомобил ишлаб чиқарувчиси харажатларни қисқартириш дастурини ишга туширди ва ихтиёрий равишда ишдан бўшайдиган ходимларига 500 минг еврогача компенсация таклиф қилмоқда.

Компаниянинг мақсади — 2027 йилга қадар 5 миллиард евро тежашдир. Раҳбарият мажбурий қисқартиришлар ўрнига молиявий рағбатлантириш стратегиясини танлаб, ходимларни ўз ихтиёри билан лавозимни тарк этишга ундашга қарор қилди. Дастур асосан маъмурий ходимларга қаратилган бўлиб, тўлов миқдори иш стажи ва маошга боғлиқ.

Максимал 500 минг евро компенсацияни компаниянинг фахрий ходимлари олиши мумкин. Масалан, ойлик маоши 9 минг еврога етадиган, 30 йиллик иш стажига эга 55 ёшли бўлим раҳбари ўз хоҳиши билан ишдан бўшашга рози бўлса, шунча миқдорда компенсация олади.

45 ёшли, 20 йиллик иш стажига эга ва ойлик маоши 7,5 минг еврони ташкил этадиган менежер — 300 минг евро, 6 минг евро даромадга эга 30 ёшли ходим — 100 минг евро компенсация олиши мумкин.

Таъкидланишича, дастур ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлмаган 30 мингга яқин ходимни қамраб олади. Алоҳида таклифлар яқин ҳафталарда берилади, ходимлар эса қарорни 2025 йил 31 июлгача қабул қилишлари керак.

Mercedes компаниясининг қайд этишича, ушбу таклифни рад этган ходимлар ишдан бўшатилмайди, шунингдек, компания керакли мутахассисларни ҳатто ўзи хоҳласа ҳам, олиб қолишга ҳаракат қилади.

Касаба уюшмаси билан тузилган келишувга кўра, бу каби ёндашув орқали маъмурий ходимлар 2034 йилгача қисқартиришлардан ҳимояланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди