Ўзбекистон | 17:12 / 26.03.2025
3755
4 дақиқада ўқилади

Марказлашган иссиқлик таъминотига уланмаган кўп қаватли уйлар учун локал қозонхоналар қурилади

Ўзбекистонда марказлашган иссиқлик таъминотига уланмаган 4 ва ундан юқори қаватли кўп квартирали уй-жойларнинг иситиш тизимида локал қозонхоналар қуриш режалаштириляпти. Бу орқали хонадонларнинг газга талабини 20 фоизга камайтириш кўзда тутилган. Kun.uz бу борада юзага келган айрим саволлар билан коммунал хўжалик вазирлигига мурожаат қилди.

Фото: Kun.uz

11 март куни иссиқлик таъминоти соҳасига оид президент қарори қабул қилинди. Ҳужжат кейинги 5 йилда марказлашган иссиқлик таъминоти қамровини 37 фоиздан 58 фоизгача етказиш, тизимдаги йўқотишларни 38 фоиздан 20 фоизгача қисқартириш чораларини ўз ичига олган.

Қарордан, марказлашган иссиқлик таъминотига уланмаган 4 ва ундан юқори қаватли кўп квартирали уй-жойларнинг иситиш тизимида локал қозонхоналар қуриш ва бошқа муқобил технологияларни жорий этиш ҳисобига бир хонадоннинг газга бўлган талабини камида 20 фоизга камайтириш режаси ҳам ўрин олган.

Kun.uz бу борадаги айрим саволлар билан Қурилиш ва коммунал хўжалик вазирлигига мурожаат қилди.

Марказлашган иссиқлик таъминотига уланмаган 4 ва ундан юқори қаватли “дом”лар учун локал қозонхоналар қуриш орқали уларнинг газга бўлган талабини 20 фоизга камайтириш қандай амалга оширилади? Бу уйлар газдан узиладими?

— Қарорда белгиланган 20 фоиз кўрсаткичга эришиш учун қарор иловаларида бир қатор амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгиланган. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ва янги ташкил этиладиган “Иссиқлик таъминоти” АЖнинг энг олий мақсади – аҳолини ишончли, сифатли ва узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш.

Кўп қаватли уйларнинг маиший мақсадларда фойдаланадиган табиий газ таъминотидан узилиши ёки тармоқда қолиши ваколатли органлар (“Ҳудудгазтаъминот” АЖ, Энегретика вазирлиги) томонидан ҳал этилади.

Бевосита хонадоннинг ичида жойлашган бир ёки икки контурли қозонлар ўнлаб ёки юзлаб метр масофада жойлашган қозонхонадан кўра энергосамаралироқ эмасми? Агар қозонхона қурилса, одам яшаяптими-йўқми, фарқи йўқ, уйдаги барча квартиралар иситилаверади. Уй ичидаги индивидуал қозонлар эса зарурат йўқ пайтда ўчириб қўйилади.

— Қарорнинг мақсади – мамлакатимизда иссиқлик таъминоти тизимини, марказлашган тизимни ривожлантириш орқали табиий газ иқтисодига эришиш. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, марказлашган иссиқлик таъминоти индивидуал иситиш қозонига нисбатан хавфсиз. Шунингдек, марказлашган иссиқлик таъминотига эга кўп қаватли уйларни эксплуатация қилиш анчагина қулай. Энергоресурсларни тежаш нуқтайи назаридан, марказлашган иссиқлик таъминоти самаралироқ ҳисобланади.

“Агар қозонхона қурилса, квартирада биров яшаяптими-йўқми, фарқи йўқ, у уй иситилаверади, уй ичидаги индивидуал қозонлар эса зарурат йўқ пайтда ўчириб қўйилади”, деган саволингизга келсак, кўп квартирали уйларни экплуатация қилиш ва уни сақлаш бўйича алоҳида талаблар мавжуд. Уйнинг қайсидир қисмини иситиб, бошқа бир қисмини ўчирган ҳолда, мўътадил ва сифатли иссиқлик билан таъминлаш имкони йўқ. Бу мактаб дарсликларидан барчамизга маълум, иссиқ ҳаво оқими совуқ бўлган тарафга ҳаракатланади ва бунинг натижасида иссиқлик таъминотидан фойдаланаётган аҳоли қисмида энергия ресурсларининг ортиқча сарфланишини кузатиш мумкин.

Қарор билан, дастлаб Чиноз ва Олтиариқ туманларида бюджет маблағлари ҳисобидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари (иссиқлик насослари, қуёш панеллари) ҳамда ресурс тежамкор ускуналардан (автоматлаштирилган фанкойл тизими) фойдаланган ҳолда 4 қаватли уй-жойларни барқарор иссиқлик энергияси билан таъминлаш, ушбу уйларнинг энергия самарадорлигини ошириш учун уларни изоляциялаш лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган. Мазкур ишлар босқичма-босқич амалга оширилади.

Ушбу ҳудудлардаги қўлбола иситиш тизими орқали иситиладиган кўп квартирали уйлар, аввал таъкидлаганимиздек, хавфсиз ва сифатли марказлашган иссиқлик таъминоти тизими билан таъминланиши орқали энергия ресурсларига бўлган талабни кескин камайтиришга эришилади ва аҳоли хавфсизлиги таъминланади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери