“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
2025 йил 12 апрель куни "Uzbekinvest" ЭИСК АЖда иқтисодиёт, молия ва суғурта соҳаларига оид масалаларни муҳокама қилишга бағишланган "2025 йилдаги глобал иқтисодий трендлар: уларнинг таъсири, Ўзбекистон иқтисодиёти учун таҳдидлар ва янги имкониятлар" мавзусида Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Фото: Uzbekinvest
Ушбу кенгаш ташкил этилишининг асосий мақсади — ёш ва истиқболли мутахассисларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш, шу орқали мамлакатнинг иқтисодиёт, молия ва суғурта соҳаларидаги таҳлилий ва экспертлик салоҳиятини ривожлантиришдир.
Йиғилиш жараёнида "Uzbekinvest" ЭИСК АЖ бош директори Рустам Азимов сўзга чиқиб, ўзининг аналитик маърузасида жаҳон иқтисодиётидаги муҳим тенденциялар ва уларнинг Ўзбекистонга бўлган эҳтимолий таъсирларини тақдим этдилар.
Маърузада асосий эътибор макроиқтисодий ва таркибий сиёсатда, шу жумладан, янги устувор фискал, монетар, ташқи савдо ва инвестицион сиёсати соҳасидаги етакчи глобал ўйинчиларнинг — АҚШ, Европа Иттифоқи ва Хитойнинг устувор трендларига қаратилиб, геоиқтисодий манфаатлар тўқнашуви туфайли келиб чиқадиган муаммолар ва зиддиятлар, шунингдек, бу жараёнларнинг Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожи ва истикболларига бўлган таъсирига алоҳида урғу берилди.
Йиғилиш доирасида қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди. Унда негатив тенденцияларга қарши туриш ва Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ва устувор ривожланишини таъминлаш учун керакли чоралар кўриш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат ва молия соҳасида жадал модернизацияни ривожлантириш ҳақида фикрлар билдирилди.
Йиғилиш якунида Илмий-амалий кенгаш йиғилишларини мунтазам ўтказиш, ҳамда илмий-таҳлилий муҳокамаларга етакчи эксперт ва мутахассисларни жалб қилиш таклифи билдирилди.
"Uzbekinvest" компанияси фаолияти ва суғурта соҳасидаги муҳим янгиликлар билан хабардор бўлиб бориш учун расмий сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боришингизни тавсия этамиз. Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тўрткўл туманига янги ҳоким тайинланди
Ўзбекистон | 14:25
-
Тошкентда маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилган судя лавозимидан озод қилинди
Ўзбекистон | 13:59
-
Зўравонлик содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади
Ўзбекистон | 13:51
-
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50