БМТ: Ғазода иссиқ овқат тарқатиш миқдори 70 фоизга камайди
Стефан Дюжаррик эксклавдаги ёмонлашаётган гуманитар вазиятга эътибор қаратди.

Фото: Getty Images
Ғазо секторидаги гуманитар вазият кескин ёмонлашда давом этмоқда. Аҳолига тарқатилаётган иссиқ тушлик ўтган ҳафтага нисбатан 70 фоизга камайди.
БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик брифингда айтганидек, ишлаётган ошхоналар ресурслар етишмаслиги сабабли озиқ-овқат тайёрлаш имконини йўқотмоқда.
Агар илгари кунига қарийб 840 минг порция тарқатилган бўлса, ҳозир бу атиги 260 мингни ташкил этади, дея таъкидлади ташкилот вакили ва инсонпарварлик ёрдами фақатгина озиқ-овқатдан иборат эмаслигини қўшимча қилди. «Одамларга сув, санитария, тиббиёт, таълим ва ҳимоя керак», деди Дюжаррик.
Унинг сўзларига кўра, шифохоналар ва сув таъминоти объектларида ёнилғи захиралари камаймоқда. «Ғазодаги тиббиёт тизими таназзул ёқасида. Касалхоналар ярадорлар билан тўлиб-тошган, дори-дармон, асбоб-ускуналар, қон ва ходимларнинг кескин танқислиги кузатилмоқда», — деди БМТ вакили.
Мавзуга оид

13:59
АҚШ нодавлат ташкилоти ҲАМАСни ўз ходимларини ўлдиришда айблади

23:02 / 12.06.2025
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ

20:56 / 11.06.2025
Шимолий Африкадан Ғазога бирдамлик карвони йўлга чиқди

17:45 / 11.06.2025