Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалияда черковнинг қулаган деворлари орасидан 12 та скелет топилди
Суяклар XVI-XIX асрларга тегишли. Археологлар черков ҳудудидан яна бошқа скелетлар ҳам топилиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Фото: AP
Португалиянинг Портиман шаҳрида жойлашган XV асрга тегишли черков деворлари қулаб тушганидан кейин камида 12 кишининг жасади қолдиқлари топилди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, деворлар орасида бошқа скелетлар ҳам бўлиши мумкин, деб ёзади Popular Mechanics портали.
Қайд этилишича, ушбу воқеа Igreja Matriz de Portimao черковида содир бўлган. Унинг деворлари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қулаб тушган. Зарарни баҳолаш учун мутахассислар воқеа жойига етиб келгач, вайроналар остидан одамларга тегишли суяклар топилган. Топилмани ўрганиш учун археологлар гуруҳи чақирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу суяклар XVI-XIX асрларга тегишли. Суяклар ёши ва уларнинг жойлашув ўрни, яъни черковнинг ички деворларидан топилгани ҳисобга олинадиган бўлса, улар мазкур ҳудудда жойлашган қабристоннинг бир қисми ҳисобланади. Таъкидланишича, ўтмишда черковлар ҳудудидан тез-тез дафн этиш жойи сифатида фойдаланиб келишган.
Археолог Рита Диаснинг айтишича, қабрлар бири-бирини ёпиб турган: битта қабрдан бир неча юз йил давомида қайта-қайта фойдаланилган. Шунингдек, унинг таъкидлашича, черковларда дафн этиш одати 1869 йилларда санитария сабабларига кўра тўхтатилган. 1863 йилда эса шаҳарда янги қабристон пайдо бўлган.
Археологлар ҳозирда топилган скелетларнинг жинси, ёши ва ўлими эҳтимолини ўрганмоқда. Портиман ҳукумати черков деворларидан яна скелетлар топилиши мумкинлигини тасдиқлаган.
Тавсия этамиз
Интернетда Трампнинг ўлими ҳақида фейк хабарлар тарқалди
Жаҳон | 17:41 / 30.08.2025
Одилбек Исоқов – банкларни хусусийлаштириш кечикаётгани ҳақида
Иқтисодиёт | 14:10 / 30.08.2025
Москвадаги мигрантлар «Амина» мобил иловаси орқали назорат қилинади
Жаҳон | 18:43 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания визасиз режим ўрнатади
Ўзбекистон | 16:23 / 26.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Чумчуқ гўштидан кабоб тайёрлаган чойхона раҳбарига чора кўрилди
Жамият | 18:12
-
Оддий оператордан рақамли экотизимгача – UZTELECOM Янги Ўзбекистон сари
Ўзбекистон | 17:00
-
“Бошимга қоп кийдириб, ҳарбий бўлинмага олиб боришди” – Россия армиясига ёлланган навоийлик йигит ҳикояси
Жамият | 16:05
-
Танқиддан сўнг: ТИВ ўзбек муҳожирини ҳақоратлаган рус миллатчисига чора кўришни сўради
Ўзбекистон | 15:40
Мавзуга оид

01:37 / 15.08.2025
Греция, Испания ва Португалия олов ичида қолди

09:16 / 26.06.2025
Португалия фуқаролик олиш қоидаларини қатъийлаштиряпти

00:22 / 18.06.2025
Испания ва Португалияда апрел ойида юз берган блэкаут сабаблари аниқланди

11:11 / 09.06.2025