Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
Бу «Яллама», «Нажимов» ва «Сирдарё» чегара божхона постлари ҳамда унга туташ Қозоғистоннинг чегара божхона постларидаги юклама ва тирбандликлар сезиларли равишда қисқаришига хизмат қилади.

Фото: Божхона қўмитаси
Ўзбекистон ва Қозоғистон тўртта чегара пости орқали юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўйиши мумкин. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Қозоғистон молия вазирлигининг давлат даромадлари қўмитаси раиси Жандос Дуйсембиев билан чегара божхона постларида юкли автотранспорт воситалари навбатларини бошқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун соддалаштирилган тартибларни назарда тутувчи «яшил йўлак» режимини жорий қилиш масалаларини кўриб чиқди.
Томонлар, шунингдек, июнь ойидан Ўзбекистондаги чегара-божхона постларида босқичма- босқич жорий қилинадиган «Электрон навбат» тизимига тўхталиб ўтган. Тизим биринчи марта Қозоғистон билан чегарада жойлашган «Навоий» божхона постида жорий қилинади.
Шунингдек, иккала давлат ўртасидаги «Оқ олтин»—«Селиннй» ҳамда «Малик»—«Сирдарё» чегара божхона постлари орқали бўш юк автотранспорт воситалари ва йирик габаритли бўлмаган юклар ҳаракатини йўлга қўйиш масаласи ҳам кўриб чиқилган.
Таъкидланишича, бу Ўзбекистоннинг «Яллама», «Нажимов» ва «Сирдарё» чегара божхона постлари ва унга туташ Қозоғистоннинг чегара божхона постларидаги юклама ва тирбандликлар сезиларли равишда қисқаришига олиб келади.
Бундан ташқари, томонлар ўзаро ҳамкорликнинг янги режасини кўриб чиққан. Режада ўтказиш пунктларини қайта қуриш ва реконструкция қилиш ишларини жадаллик билан давом эттириш назарда тутилган. Жумладан, «Ғишткўприк» ва «Довуд ота» чегара божхона постларидаги қурилиш жараёнларини якунлаш билан бир қаторда «Сирдарё» чегара божхона постини қайта қуриш назарда тутилган.
Шунингдек, ўзаро савдога доир божхона статистикаси бўйича ҳамкорликни такомиллаштириш, бунда турли номувофиқликларнинг тўлиқ олдини олиш зарурлиги қайд этилган.
«Томонлар божхона лабораториялари ўртасида ва кадрлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни назарда тутувчи келишувларни кўриб чиқишди. Учрашув якунида иккала давлат божхона хизматлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликка янгича руҳ бахш этувчи 3 та ҳужжат имзоланди», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

20:13 / 01.07.2025
Қозоғистоннинг Россия билан чегарасида юк машиналари тўпланиб қолди

20:14 / 30.06.2025
Қозоғистонда жамоат жойларида юзни ёпиш тақиқланди

19:42 / 30.06.2025
Қозоғистоннинг собиқ адлия вазири 9 йилга қамалди

17:57 / 28.06.2025