Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Женнифер Лопеснинг Қозоғистондаги концертлари мамлакатга 12 минг сайёҳни олиб келгани айтилди
Хонанданинг Up All Night тури доирасидаги концертлари 1 август куни Остонадаги Astana Arena да, 10 август куни Олмаотадаги марказий стадионда бўлиб ўтди.
Женнифер Лопеснинг Қозоғистонда бўлиб ўтган икки концерти мамлакатга 12 минг сайёҳни жалб этди, деди Қозоғистон молия вазири Мади Такиев.
“Жей Ло бир ўзи келмайди — унинг ортидан бизга қўшни мамлакатлардан сайёҳлар келади. Остонада бўлиб ўтган концертга 5 минг, Олмаотадаги концертга 7 мингга яқин киши келди. Улар меҳмонхоналарда туришади, ресторанларга боришади, шаҳар билан танишишади. Ҳисоб-китобларимизга кўра, битта сайёҳ камида минг доллар қолдиради. Бу иқтисодиётимиз учун жуда яхши”, — деди Такиев.
Женнифер Лопеснинг Up All Night тури доирасидаги концертлари 1 август куни Остонадаги Astana Arenaʼда, 10 август куни Олмаотадаги марказий стадионда бўлиб ўтди. “Астана концерт” компанияси продюсери Малик Хасеновнинг сўзларига кўра, Лопеснинг Остонадаги концертидан келадиган даромад 400 млн тенге (742 860 доллар)ни ташкил этган.
Аввалроқ Женнифер Лопес Арманистон ва Ўзбекистонда концерт берганди.
Мавзуга оид
21:43 / 23.04.2026
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт етказиб беришни бошлаши мумкин
22:09 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев 2027–2029 йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди
20:19 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари кенгашида иштирок этди
17:25 / 22.04.2026